Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди
2022-06-27 10:03:03 403
Бугунги сессияда шаҳар ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот корхона раҳбарлари таклиф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон Қарорининг 9-банди ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан жорий йил 16 майдаги ўтказилган йиғилиши баёни билан тасдиқланган «Қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги тартиб»га асосан Фарғона шаҳридаги 70 та маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш бўйича тегишли ишчи гуруҳ шакллантирилди.
Ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 14 июнь кунидан 20 июнь кунига қадар шаҳардаги 70 та маҳалла фуқаролар йиғинлари барча кўрсатгичлар бўйича баҳолаб чиқилди. Баҳолаш натижаларига кўра, мавжуд 70 та маҳалларнинг 47 таси яхши, 21 таси ўрта, 2 таси оғир ҳудуд деб баҳоланди.
Сессия ишида ўрганиш ва баҳолаш якунлари ҳамда ишчи гуруҳ хулосасига асосан шаҳардаги "Шаршара" ҳамда "Сурхтепа" маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” ва «Обод маҳалла» дастурига киритиш учун танлаб олинди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.