Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасида масъулларга кўрсатмалар берилди
2022-06-27 09:55:56 418
Жиноятчилик ва уни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари томонидан ички ишлар бўлимида йиғилиш ўтказилди. Унда маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.
Шаҳар ҳокими томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жамоатчилик назорати муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятчилик таҳлил қилинди. Тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши, профилактика инспекторларининг фаолиятлари танқидий муҳокама қилинди.
Маҳалла ходимлари ва профилактика инспекторларига тарғибот тадбирларини олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.