Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА.
2022-06-16 12:54:26 542
Мамлакатимизда болалар саломатлигини яхшилиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Вилоятимиз ҳамда шаҳримизда ҳам янги тиббиёт муассасалари бунёд этилиб фойдаланишга топширилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида қўшимча 90 ўринли бино қурилмоқда. Давлат дастури асосида 15.6 млрд. сўм маблағ ажратилиб бунёд этилаётган тиббиёт муассасасини фойдаланишга топшириш жорий йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган. Янги бино замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Қурилиш ва таъмирлаш ишларини Баҳодиржон Акбаров раҳбарлигидаги Марғилон шаҳар 426-ХИКМК МЧЖнинг ишчи ва ходимлари олиб бормоқда. Жамиятнинг 60 нафарга яқин қурувчилар марказни белгиланган муддатда топшириш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Бугун Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Исақов, шаҳар ҳокими В.Назаров ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тиббиёт муассасасига биринчи ғишт қўйилди. Раҳбарлар томонидан қурилиш корхонаси масъулларига ишни сифатли ва белгиланган тартиб бўйича олиб бориш юзасидан тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.