Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Имкониятдан унумли фойдаланаётган ёш тадбиркор.
2022-06-13 10:16:22 910
Шаҳримиздаги бир қатор ишсиз ёшларга уларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда меҳнат қуроллари топширилган эди. Берилаётган имконият ва имтиёзлардан ёшларимиз албатта унумли фойдаланмоқдалар.
Тадбиркорлик салоҳияти бор ёшларимиз янги иш ўринларини ҳам яратишга улгурди. Уларнинг имтиёзли кредит олиб фаолиятларини кенгайтириш ҳамда бўш турган бино ёки ер майдонини олиш каби мақсадлари ҳам йўқ эмас. Бу борада албатта маҳаллалардаги етаечилар тизимли ишларни олиб бормоқдалар.
"Жўйдам" МФЙда яшовчи Ҳусанжон Мирзааҳмедов ҳам белгиланган тартиблар асосида "Ёшлар дафтари"га киритилган эди. Унинг истаги бўйича алюмин эшик ва ромларни ясаш учун ҳудуд етакчиси тавсиясига кўра субсидия асосида зарурий асбоб-ускуна олиб берилди.
Ҳусанжон бу билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, 2 та янги иш ўрин ҳам яратди. Бундай шижоаткор ёшлар шаҳримизда кўплаб топилади.