Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Иқтидорли талабаларнинг оналари шарафланди
2022-06-13 09:59:56 706
Одатда онани меҳрибон волида деймиз.Чунки ҳар бир инсон учун онадан меҳрибон ва яқин киши йўқ, она сиз билан бизни дунёга келтириб, кўз қорачиғидек асраб-авайлаб вояга етказибгина қолмай, ҳамма вақт қуёш янглиғ ҳаётимизга нур ато этади, тунимизни ёруғ, йўлимизни эса ойдин қилади.Фарғона политехника институтининг Қурилиш факультетида декан муовини Раънохон Бойқўзиева ҳамда барча тюторлар ташаббуси билан "Оналарга эҳтиром" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда факультет декани Шоҳрух Довлятов ўқув йили давомида жамоат ва ўқув ишларида ютуқларга эришган иқтидорли талабалар оналарига ташаккурномалар тақдим этди.
Самимий суҳбат давомида ёш авлоднинг эришаётган ютуқларида албатта, оналарнинг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди. Уларга эҳтиром кўрсатилиб гулдасталар ва эсдалик совғалари топширилди.
Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг.