Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Содир этилган жиноятлар маҳаллаларда танқидий муҳокама қилинди
2022-06-13 09:48:20 359
Жиноятчилик ва уни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан шаҳар ҳокими Восилжон Назаров 1-сектор ҳудудидаги "Ал-Хоразмий" ва "Беш бола" маҳалла фуқаролар йиғинларида йиғилиш ўтказди. Унда маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари ҳам аҳоли вакиллари иштирок этишди.
Шаҳар ҳокими томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жамоатчилик назорати муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятчилик ва қонун бузилишлар таҳлил қилинди. Тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши, жамоатчилик назорати бўйича амалга оширилган ишлар эса танқидий муҳокама қилинди.
Иштирокчилар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, таклифлар қабул қилинди.
Маҳалла ходимлари ва профилактика инспекторларига тарғибот тадбирларини олиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Тадбир сўнгида турли жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш ва келгусидаги вазифалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.