Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#СессияХалқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди
2022-06-13 09:42:44 451
Сессияга шаҳардаги сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари таклиф этилди. Сессия ишини шаҳар ҳокими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Восилжон Назаров очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
????Фарғона шаҳрида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида - Фарғона шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Сайфутдинов Шахбозбек Зилолидиновични ҳисоботи.
????Ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавсизлигини таминлаш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳақида - Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Отажонов Санжар Тўлқинжоновичнинг ҳисоботи.
????“Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш ҳақида - Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси Эркабоев Ҳаётжон Акрамовичнинг ахбороти.
????“2022 йил 1-чорак якунлари бўйича шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини бажарилиши ҳақида - Фарғона шаҳар молия бўлими бошлиғи Иноятов Шуҳратжон Тўланбаевичнинг ҳисоботи эшитилди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.