Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Навбатдаги сайёр қабулда фуқаролар учун тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ҳам ташкилланди.
2022-06-08 08:57:36 402
Бугун Фарғона шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Восилжон Назаров томонидан "Бобур" маҳалласида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида юз нафарга яқин фуқаролардан тушган мурожаатлар масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилди. 50 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатлар бўйича белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.
Ноанаънавий тарзда ўтказилган қабулда фуқаролар учун тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ҳам ташкилланди. Мурожаатчилар ҳам аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси орқали эса беш нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг.