Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ таълими тизимидаги ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди
2022-06-05 13:20:59 380
♻️Халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ўрта таълим мактабларининг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалалари муҳокамасига бағишланган "Муваффақият психологияси" ва "Самарали китоб мутолааси" мавзуларида семинар-тренинг ташкил қилинди.
Ушбу тренингдан кўзланган мақсад директор ўринбосарларини иш фаолиятлари давомида нотиқлик маҳорати, бошқарув психологияси ҳамда ходимлар ва ўқувчилар билан ишлашда эътибор қаратишлари лозим бўлган энг муҳим омиллар билан таништиришдан иборат бўлди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова ҳамда Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Ф.Мамажоновлар қатнашдилар.