Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Маълумотлар қанчалик аниқ бўлса, натижаси самарали бўлади

×

 2022-06-02 12:28:34    421

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги  «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 710- сонли қарори билан мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини самарали ўтказишга тайёргарлик кўришнинг мезонлари белгилаб  берилган.
Аҳолини рўйхатга олиш  кенг қамровли, кўп вақт ва маблағ талаб қиладиган тадбир ҳисоблангани боис, мазкур қарор билан ушбу 3 босқичда амалга ошириладиган жараёнда (тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилиш) бир қатор масъул давлат идораларининг вазифалари кўрсатилган.
Рўйхатга олиш ишлари бевосита маҳаллалар кесимида ташкил этилади. Маҳалла, кўча, хонадон ва у эрда яшовчи фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар қанчалик аниқ ва тўғри шакллантирилган бўлса, рўйхатга олиш ишларининг натижаси шунчалик самарали бўлади. Шу боисдан тайёргарлик ишларининг аксариятини бевосита маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда  олиб бориш белгиланган.
Хусусан, аҳолини рўйхатга олишга тараддуд кўриш мобайнида статистика идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ҳакорликда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб, аҳоли пунктларида яшовчи (доимий рўйхатда турган) аҳоли сонини кўрсатган ҳолда, аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлаш, ҳар бир маҳаллада мавжуд кўчаларнинг номлари, уйлар ва квартираларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаш,  аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш каби муҳим ишлар киритилган.