Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Долзарб масалалар муҳокама қилинди
2022-05-19 18:07:49 940
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари таклиф иштирок этишди. Сессияни халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Восилжон Назаров очди ва олиб борди.
Бугунги сессиясининг кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
-Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида ҳамда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида. Маърузачи - шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Мўминов.
-Фарғона шаҳри ҳудудида 2022 йилнинг 4 ойи давомида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида. Маърузачи - Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Ахаджон Акрамов.
-Шаҳарда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, тураржойлар билан таъминлаш, уларни оилавий болалар уйларига жойлаштириш, ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлар ҳолати тўғрисида. Маърузачи - Фарғона шаҳар ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудираси Лолахон Кадирова.
-2022 йил 1-чорак якунлари бўйича шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини ижроси тўғрисида. Маърузачи - Фарғона шаҳар Молия бўлими бошлиғи Шуҳратжон Иноятов.
-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 апрелдаги «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори ижроси тўғрсида. Маърузачи - Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Жаҳонгир Акрамов.
Шунингдек, сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармонига асосан, шаҳардаги 11-43-ўрта талим мактабларида бўшаб қолган(вакант) директорлик лавозимларига янги директор тайинлаш мақсадида вилоят Халқ талими бошқармаси томонидан 11- ва 43-ўрта таълим мактаб директорлигига тавсия этилган номзодларнинг мактаб директорлиги фаолияти учун келгусидаги 3 йиллик дастур юзасидан тақдимотлари ҳам эшитилди.
Депутатларнинг овоз беришлари орқали номзод Мавлонова Зуҳрахон Раҳмоновна 11- ҳамда Ғаниев Соҳибжон Саминович эса 43-таълим мактаб директорлигига тавсия этилди.Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.