Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Четдан келган ҳашарчилар томонидан ҳудуднинг ободонлаштирилиши ўша ердаги масъулларга берилган салбий баҳодир

×

 2022-05-19 10:11:23    407

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойлардаги мазкур ишларни жадаллаштириш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров томонидан ҳар бир маҳаллага масъуллар бириктирилган, шунингдек Ишчи гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган.
Амалга оширилаётган ишлардан фуқаролар мамнун бўлмоқдалар. Албатта, бу борада келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ҳамда муддат талаб этилади. Асосийси ҳар бир амалга оширилиши белгиланган ишлар учун чора-тадбир тузилиб, қатъий назоратга олинган. Бу эса кун сайин шаҳримизнинг обод бўлаётганида акс этмоқда. 
Афсуски, айрим ҳудудларда олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватламаётган, ислоҳотларни амалга оширишда фаол бўлмаётган масъуллар ҳамда аҳоли вакилларининг ҳали ҳануз борликлари иш самарадорлигини сусайтирмоқда. Жойлардаги ўзгаришлар ва масъулларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида шахсан шаҳар ҳокимининг ўзи корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюрмоқда. 
Восилжон Назаровнинг "Шароф Рашидов" маҳалла фуқаролар йиғинига ташрифи давомида ҳам ҳар бир ҳудуд кўздан кечирилди. Мазкур маҳаллада фуқаролар асосан кўп қаватли уйларда истиқомат қилишади. Маҳалладаги ободонлаштириш ишлари афсуски кўнгилдагидек эмас. 
Янги экилган дарахт кўчатлари парвариш этилмаганидан қуриб улгурган, борлари эса оқланмаган, буталмаган. Ерга амал кирганига уч ой бўлган бўлсада, томорқалар бўш. Унумли фойдаланилмаган. Ҳар бир кўп қаватли уйлар атрофи бетартиб шоҳ-шаббалар ва бегона ўтлар билан "безанган". 
Ҳудуддаги чиқинди йиғиш жойлари ҳам тартибсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ярмида қолдирилган қурилишлар ҳамда бўялмаган деворлар ҳам кўча ҳуснини бузмоқда. 
Албатта, масъулларнинг ўз ишларига ҳавас ва иштиёқ билан ёндошмаганликлари ҳамда шу ҳудудларда яшаётган фуқароларнинг эътиборсизлиги, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган қадриятимиз - умумхалқ ҳашарининг йўқолиб кетганлиги "Шароф Рашидов" маҳалласининг бугунги ҳолатга келишига сабаб бўлган. 
Шаҳар ҳокими маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун масъулларга керакли тавсиялар ҳамда топшириқлар берди. 
Ўйлаймизки, маҳалланинг обод бўлишига 40 та кўп қаватли уйларда яшаётган 3 мингдан ортиқ фуқаролар ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар. Четдан келган ҳашарчилар томонидан маҳалланинг ободонлаштирилиши эса масъулларга берилган салбий баҳо бўлиб, бу эса уларнинг ҳам ишчанлигини оширади, деган умиддамиз.