Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар фуқароларидан тушган такрорий ва ижобий ҳал этилмаган мурожаатлар қайта ўрганилмоқда
2022-05-11 17:30:39 531
Фарғона шаҳрида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да фуқаролар мурожаатларининг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайёр қабуллар давомида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Ишонч телефонлари, виртуал қабулхоналар орқали тушган мурожаатлар ҳам доимий назоратга олинган.
Мурожаатларнинг мунтазам таҳлил қилиб борилиши орқали фаолиятини самарали йўлга қўймаган бўлимлар, корхона ва ташкилотларга амалий ёрдамлар кўрсатиш билан бирга огоҳлантиришлар ҳамда интизомий чоралар ҳам берилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тушган мурожаатлар Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров томонидан таҳлил қилинди. А.Қодирий, Мададкор, Тўқимачилар ва Шакарқишлоқ маҳаллаларида яшовчи ўнга яқин фуқаролар томонидан бир турдаги мурожаатлар ижобий ҳал этилмагани боис бир неча бор такроран яна қайта йўлланган.
Мурожаатлар шаҳар ҳокими ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида жойига бориб ўрганилди. 4 та мурожаат жойида ҳал этилди. Яна иккита мурожаат ҳам "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ шаҳар филиали ходимлари томонидан айни дамгача ҳал этилди.
Шакарқишлоқлик Валижон Абдуллаевнинг автоавария натижасида ўзини соғлиғини тиклаш ҳамда уй-жойини таъмирлаш бўйича қилган шикояти юзасидан ишчи гуруҳи тузилди. Шунингдек, "А.Қодирий" маҳалласида яшовчи фуқаро Зулфияхон Камолованинг суд-ҳуқуқ масаласида қилган мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Фарғона шаҳар фуқароларидан такрорий ва ижобий ҳал этилмаган мурожаатларни қайта ўрганишлар давом этмоқда.