Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА 2021 ЙИЛДА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
2022-01-10 15:03:49 1032
“Обод маҳалла” дастури доирасида Ёрмозор ва Оқариқобод маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 10,2 млрд.сўмлик, шундан республика бюджетидан 3,4 млрд.сўм, маҳаллий бюджетдан 4,4 млрд.сўм, тармоқ корхоналар маблағларидан 449,8 млн.сўм, ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари хисобидан 2011,0 млн.сўм маблағлар сарфланиши режалаштирилиб, тўлиқ ўзлаштирилиши таъминланди. Жумладан,
Газ таъминоти бўйича 3,8 км табиий газ тармоқларини ҳамда 44 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб амалда, газ тақсимлаш пунктларини
100 % ва 9,6 км табиий газ тармоқларини таъмирлаш ишлари 253% бажарилди.
Электр таъминоти бўйича 2 км тармоқ қуриш ишлари режалаштирилган бўлса, амалда 2,7 км тармоқ қуриш (135%) ва 2 дона (100 %) транфоматор пунктини ўрнатиш ишлари бажарилди. Шунингдек, хомийлик ва хашар йўли билан 27 та темир бетон таянчларни ўрнатилиб, 0,320 км электр тармоқлари тортилди.
Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш бўйича “Обод маҳалла” дастури доирасида режага асосан Ёрмозор МФЙга 1 та базавий станция қурилди. Ушбу маҳаллада яшовчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида 13,4 км оптик толали алоқа тармоғи тортилиб, 346 абонетлар уланиши таъминланди.
Ичимлик ва оқова сув тармоқлари бўйича 11 км ичимлик суви ҳамда Ёрмозор МФЙда 15,5 км оқова тармоғи тортиш ишлари тўлиқ якунланди.
Тунги ёритиш тизимлари бўйича Ёрмозор ва Оқариқобод маҳалла ҳудудларига жами 80 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш белгиланиб, амалда 155 та ўрнатилиб, ортиғи билан бажарилди.
Ободонлаштириш ишлари бўйича, 5,9 км ариқлар тозаланди, 495 дона дарахтларини буташ ва оқлаш ишлари ҳамда 950 дона манзарали дарахтлар экиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 35 200 кв.метр майдонлар тозаланиб, 485 тн маиший ва қурилиш чиқиндилар олиб чиқиб ташланди.
Якка тартибда уй жойларни таъмирлаш бўйича 472 та ховли уй жойларни таъмирлаш, 2 та болалар майдончасини барпо этиш ишлари олиб борилиб, 2 км ички ирригация тармоқларини тиклаш ва 5,45 км қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди
Ички йўллар бўйича 9,3 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари режалаштириб, хозирги кунда, 9,9 км (106 %) қисми таъмирланди.
Шунингдек, 3 км ҳамда пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этилди.
Ижтимоий соҳа объектлари бўйича Дастур доирасида 2 та (39 ва 38-сонли) умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, Оқариқобод махалла фуқаролар йиғинида 2-сонли оилавий поликлиника филиалини қуриш, шунингдек, давлат хусусий шерикчилик асосида 2 та маҳалла биноси, 2 та маҳалла гўзари ва 2 та маданият марказлари ташкил этилди.
Қўшимча равишда “Обод маҳалла” дастуридан ташқари И.Бухорий кўчасида хусусий мактабгача таълим ташкилотини қуриш ҳамда 2-сонли оилавий поликлиника Ёрмозор ҳудудий бўлимини таъмирлаш, Ал-Фарғоний кўчасида енгил типдан иборат тикувчилик цехи қурилиш ишлари амалга оширилди.