Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ҚИРҚ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТАДИ

×

 2021-12-31 10:56:29    748

PDF юклаш
Чоп этиш


Cессияга шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сиёсий партиялар ҳамда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.


Кун тартибидаги даслабки 2 та масала яъни Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429-437 моддаларига асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкасининг аниқ миқдорларини белгилаш ҳамда Фарғона шаҳрининг 2022 йилги бюджетини тасдиқлаш юзасидан шаҳар молия бўлими бошлиғи Иноятов Шухрат Туланбоевич сўзга чиқди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала - Фарғона туманидан Фарғона шаҳар ер ҳисобига 811 гектар ер майдони қабул қилиш юзасидан Кадастрлар Палатаси Фарғона шаҳар филиали раҳбари Каримов Одилжон сўзга чиқди.

Кун тартибидаги навбатдаги 2 та масала яъни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан шаҳардаги ташкилот ва муассасаларда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳамда Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олиши учун етарли шарт-шароит яратиш юзасидан шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Мўминов Бобурбек сўзга чиқди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала - депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида.

Барчангизни хабарларинг бор, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига 18-Чекшура сайлов округидан сайланган депутат Жўраев Фарход Маҳкамович вафот этганлиги сабабли депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор лойиҳаси тасдиқланди.

Сессия кун тартибига еиритилган барча масалалар кўриб чиқилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram