Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ М.УБАЙДУЛЛАЕВНИНГ АҲОЛИГА

×

 2021-12-28 12:17:57    1177

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ассалому алайкум, Манзура Алимовна, Авазбек Рустамович, ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

 

Барчамизга маълумки, ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, барча соҳалар бўйича ўз вақтида қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ҳудудларни барқарор ривожланишига ҳамда ҳалқимизга муносиб турмуш шароитини яратилишига мустаҳкам замин яратиб бермоқда.

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар дунёнинг нуфузли ташкилотлари томонидан муносиб баҳоланаётганлиги барчамизга чексиз ғурур ва куч бағишлайди, янги марралар сари руҳлантиради.

Бугунги мурожаатим орқали Фарғона шаҳрида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, жумладан, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, инвестициялар, экспорт, саноат ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман.

 

Биринчидан, ҳисоб-китобларга кўра жорий йил якунлари бўйича Фарғона шаҳрида барча макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6789.3 млрд. сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 101.5 фоизга, хизматлар ҳажми 5797.1 млрд. сўмни ташкил этиб, 120.2 фоизга, қурилиш ишлари 1448.3 млрд. сўмни ёки 126.1 фоизга, чакана товар айланмаси 3644.9 млрд. сўмга етиб, 106.8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 667.5 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 103,3 фоизга ўсиши таъминланади.  

 

Иккинчидан, шаҳарда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ ҳужалиги йўналишида қатор инвестиция лойиҳалари самарали амалга оширилмоқда.

Хусусан, давлат раҳбарининг жорий йил 5-6 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёни билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ йил давомида қиймати 423,2 млрд сўм бўлган 68 та инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ва бу орқали 2038 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда

61 та лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 376,7 млрд.сўм ўзлаштирилди ва 1584 та янги иш ўринлари яратилди. Қолган 7 та лойиҳаларни ҳам йил якунига қадар ишга тушириш бўйича барча чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шунингдек, шаҳарда ташкил этилган 4 та кичик саноат зоналарида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 1,2 трлн.сўмга тенг бўлган 56 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 3,4 минг та янги иш ўрни яратилиши белгилаб олинган бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида қиймати 442,5 млрд. сўмлик 27 та лойиҳалар ишга туширилди ва 1670 та янги иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари, йил бошида ўтказилган хатлов натижасида шаҳар ҳудудида 144 та бино ва иншоатлар бўш турганлиги аниқланиб, таъсирчан солиқ механизми билан қамраб олинган. Натижада ушбу бино ва иншоатлар негизида жами қиймати

350,0 млрд сўм бўлган 144 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 2 637 та янги  иш ўринлари яратилиши режалаштирилиб, бугунги кунга қадар 191,7 млрд сўмлик 103 та лойиҳалар ишга туширилди. Лойиҳалар доирасида 1563 та  янги иш ўринлари яратилиши таъминланди. Қолган 41 та лойиҳаларни 2022 йилнинг 2 чорак якунига қадар ишга тушириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Тўртинчидан, бу йил давомида 24 та лойиҳалар орқали

40,0 млн долларлик хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган бўлса, жорий йилнинг 11 ойида

21 та корхоналар томонидан 43,1 млн.долларлик инвестиция жалб қилиниб, йиллик режа 107,8 фоизга бажарилишига эришилди.

Мисол учун, “Central Asia motors" МЧЖ томонидан электромобил ишлаб чикариш лойихаси доирасида 5,0 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

 

Бешинчидан, шаҳарда бизнес муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 4 та сектор раҳбарлари, хокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба ва чоршанба кунлари асосан тадбиркорлик фаолияти ва уларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиш масалалари билан шуғулланишмоқда.

Шаҳарда тадбиркорларга қулайликлар яратиш ва улар олдида турган муаммоларни бир жойнинг ўзида ҳал этишни таъминлаш мақсадида “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилган бўлиб, бу жойда барча сектор раҳбарлари томонидан график асосида тадбиркорлар қабули ўтказилмоқда.

Амалий ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида тадбиркорлар томонидан қўйилган 680 та турли йўналишлардаги масалалардан 448 таси (66 %) ижобий ҳал этиб берилди.

Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганидек, аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий йўли бу – аҳолини тадбиркорликка ўргатиш ва тадбиркорлар сонини кўпайтириш ҳисобланади. Бу борада йил бошида олдимизга қўйган режамизга кўра, 1150 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этишни мақсад қилиб олган эдик. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 1164 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, жами кичик бизнес субъектлари сони

7 100 тани ташкил этди.

Жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида 2567 та субъектларга жами 67,4 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан,

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 2120 та ҳолатда 56,5 млрд.сўм;

- Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 та ҳолатда 641,1 млн.сўм;

- Ҳунармандчиликни ривожлантиришга – 27 та ҳолатда 827,1 млн.сўм;

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан – 284 та ҳолатда  6,2 млрд.сўм;

“Ёшлар – келажагимиз” дастури асосида – 104 та ҳолатда

3,3 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

 

Олтинчидан, 2021 йил учун бюджет даромадлар режаси 417,1 млрд сўм белгиланган бўлиб, амалда 11 ой давомидаги тушим  440,6 млрд сўмни ташкил этди ёки йиллик режага нисбатан 23,5 млрд сўм ортиқ маблағ жалб қилинишига эришилди.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджетга жорий йил учун 119,6 млрд.сўм режа белгиланиб, амалда 11 ойда 143,9 млрд.сўм маблағ жалб қилинди. Белгиланган режа 24,3 млрд сўмга ортиғи билан бажарилиб, ўсиш 120,3 фоизни ташкил этди.

Фарғона шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил I, II ва II-чораклар давомида даромадлар режасини ортиқ бажарилган қисми биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлашга, ҳукумат қарор ва баёнларида кўзда тутилган дастурлар ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларини тўлдириш учун йўналтирилди.

 

Еттинчидан, ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган 3 та дафтар доирасида 2021 йил давомида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалалар ҳал этилди. Жумладан,

“Темир дафтар”да 2021 йил 1 январ ҳолатига қолган 2071 та оилаларни моддий томонидан қўллаб-қувватлаш, оилалардаги ишсизларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан шу кунга қадар 4,2 млрд сўм маблағлар сарфланди.

 Хусусан, ушбу оилаларга қўшимча даромад манбаи яратиб бериш мақсадида 512 та пишириқ печлари, 315 та тикув машиналари, 20 та пайвандлаш аппарати, 10 та ўсимликларни дорилаш ускунаси, 10 та карчер ва шунга ўхшаш меҳнат қуроллари жамғарма ҳисобидан олиб берилди.

“Ёшлар дафтари” доирасида, ўтказилган хатлов ва ўрганишлар бўйича 4 833 нафар ишсиз ёшларни дафтарга киритилиб, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 1 декабр ҳолатига 4 525 нафар (93,6 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. Бугунги кунда 308 нафар ёшлар (6,4 фоиз) “Ёшлар дафтари”да қолмоқда.

“Ёшлар дафтари”дан чиқрилганларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, бандлигини таъминлаш орқали 689 нафар, ер ажратиш орқали 154 нафар, бир марталик моддий ёрдам, психологик ёрдам, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш орқали 1 777 нафар, кредит ажратиш орқали 248 нафар, қонуний миграция орқали 131 нафар, ҳарбий хизматни 50 % ини қоплаб бериш ва меҳнат қуроллари ажратиш орқали

1 333 нафар, уста ҳунармандларга “Устоз шогирт” тамойили асосида бириктириш орқали 30 нафар ва 163 нафарининг бошқа масалалари ҳал этилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 178 нафар ёшларни контаркт тўловлари учун жами 695,6 млн.сўм маблағлар Олий таълим муассасаларига ўтказиб берилди.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан жами 4,5 млрд. сўм миқдорда маблағлар харажат қилинди.

“Аёллар дафтари” доирасида, ўтказилган хатлов ва ўрганишлар натижасида икки босқичда 7462 нафар ишсиз, эҳтиёжманд ва моддий кўмакка мухтож аёллар руйхатга киритилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 7462 нафар (100,0 фоиз) аёллар дафтардан чиқарилиши таъминланди.

“Аёллар дафтари”дан чиқарилганларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, бандлигини таъминлаш орқали 546 нафар, ер ажратиш орқали 65 нафар, бир марталик моддий ёрдам, психологик ёрдам, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш орқали 1987 нафар, кредит ажратиш орқали 688 нафар, субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратиш орқали 1032 нафар ва 3144 нафарининг бошқа масалалари ҳал этилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу мақсадлар учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 11,1 млрд. сўм миқдорда маблағлар молиялаштирилди.     

 

Хурматли депутатлар, сессия иштирокчилари.

Биз барча сектор, корхона ва ташкилот раҳбарлари Президентимиз томонидан амалга оширилаётган оқилона ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан ҳар бир масалага жиддий ёндашиб, “Инсон қадри учун” деган тамойилга амал қилган ҳолда бор билим ва салоҳиятимиз, куч-ғайратимиз, ташаббус ва шижоатимизни сафарбар этиб, ижобий натижаларга эришамиз.

Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир тану бир жон бўлиб, кўзлаган мақсадимизга етиб, шаҳримизни нафақат вилоятимизда, балки республикамизда ҳам юқори марраларни забт этишига ишонамиз ва кафолат берамиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!



 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram