Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

×

 2021-12-06 17:03:12    606

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти биносида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан институт ўқитувчи ва талабалари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 


Тадбирда Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари А.Мадаминов, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари Ф.Аманов, М.Умматова, Б.Мамадалиев, И.Турсунов ва М.Умаров, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси К.Рахимов, Фарғона ҳарбий прокурорининг ўринбосари О.Шерматов, ҳарбий прокурорнинг катта ёрдамчиси Ш.Нуриддинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Ҳарбий академияси, тиббий хизмат полковниги И.Усмановлар иштирок этишди.


Тадбир бошида Фарғона жамоат саломатлиги ўқув ишлари бўйича проректори М.Ботиров сўзга чиқиб, иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан батафсил таништириб, маъруза учун сўзни дастлаб вилоят суди раисининг ўринбосари А.Мадаминовга берди.



А.Мадаминов сўзга чиқиб, "Коррупция - тараққиётга таҳдид" мавзусида иштирокчиларга маъруза қилиб, унда 

2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилингани, қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишини, коррупция тушунчасига таъриф бериб, унга кўра коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёҳуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, ҳудди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши тушунилишини, шунингдек қонун билан коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, уларнинг ваколатлари ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, сўзга вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари М.Умматова ва Ф.Амановлар чиқиб, "Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз" ҳамда "Конституция ва унинг мазмун-моҳияти" мавзулари, шунингдек соҳага оид қатор масалалар юзасидан институт ўқитувчилари ва талабаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Шунингдек, тадбир давомида видеоролик ва слайдлардан фойдаланилди.


Тадбир сўнгида Фарғона ҳарбий прокурорининг ўринбосари О.Шерматов ва бошқалар сўзга чиқиб, "Коррупция-тараққиётга таҳдид" мавзусига қўшимча фикрлар ва амалиётдан мисоллар келтириб, коррупция ва унинг салбий оқибатлари, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 


Тадбир сўнгида институт талабалари томонидан берилган саволларга судьялар томонидан мазмунли жавоблар берилди. Мазкур маънавий ва маърифий тадбир иштирокчилар ўртасида баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди.


Мавлудахон Умматова

Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram