Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-12-06 12:52:36    602

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар Соҳибқирон Темур ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасида бундан тахминан бир ҳафта аввал экилган тўрт туп арча дарахтлари номаълум шахслар томонидан суғуриб ташланганлиги ҳамда ўрни кўмиб кетилганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу вазият Фарғона шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг масъуллари томонидан бевосита жойида атрофлича ўрганилди.

Дарҳақиқат, ўрганиш давомида Фарғона шаҳар Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Соҳибқирон Темур ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидаги тўрт туп арча (сосна) дарахтлари номаълум шахслар томонидан суғуриб кетилганлиги маълум бўлди.

Бироқ, суғуриб кетилган тўрт туп арча дарахтлари бевосита суғуриб олган номаълум шахслар томонидан шу ҳудуднинг ўзида йўл четига ташлаб кетилган. Айни дамда Фарғона шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг масъуллари томонидан мазкур дарахтлар Фарғона шаҳар Қувасой кўчасида  жойлашган  Рус драмма театрининг олд томонидаги бўш ер майдонига экилганлиги маълум қилинади.


 

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram