Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲАМДА ФАРҒОНА ШАҲАР ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ! 

×

 2021-11-16 13:04:44    752

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари ҳамда меҳмонлари, Сизлардан шуни унутмаслигимиз сўраб қоламизки, кунларнинг совиши натижасида фуқароларнинг иссиқликка бўлган талаблари янада ортиши табиий ҳол. Хонадонларни иситишда эса табиий газ, электр иситиш асбоблари ёки ёқилғининг бошқа турларидан фойдаланамиз. Табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бу борада олиб борилаётган профилактик тадбирлар, тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишларига қарамасдан аҳоли ўртасида табиий ва ис газларидан заҳарланиш, ёнғин, газ чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ҳамда фуқароларнинг юқори даражаларда куйиши, уй-жойларнинг ёниш-портлаш натижасида вайрон бўлиши энг ачинарлиси уларнинг бевахт хаётдан кўз юмишлари ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Хўш, қиш мавсумидан олдин биз хонадонларимиздаги иситиш тизимларининг мавсумга шайлиги тўғрисида ўйлаб кўрдикми? Иситиш асбоблари, иситиш печларимиз, табиий газ тармоқларимиз фойдаланишга шай ҳолдами? Мўриларимизнинг тозалигини кўриб чиқдикми?. Энг аввало шуларга эътиборли бўлиб керакли мутахассислар кўригидаг ўтказгандан сўнг фойдаланиш мақсадга муфовиқ бўлади.

Шунингдек бозорларда, савдо шаҳобчаларидадан озиқ-овқат махсулотлари ва консерва махсулотларини ҳарид қилишда унинг яроқлилик муддатини кўриш лозим. Уй шароитда тайёрланган тез бузилувчи озиқ-овқат махсулотларини сотиб олмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Ботулизм (лотинча Сlastridium botulinum «ботулус» - колбаса сўзидан олинган) - овқат токсикоинфекцияси груҳига кирувчи ўткир зооноз касаллик.

Ботулизм – овқатдан заҳарланишлар ичида оғир кечадиган касалликдир.Бу касаллик ботулизм таёқчалари билан зарарланган овқат истеъмол қилинганда вужудга келади ва марказий асаб тизимини шикастланиши билан кечади. Ботулизм таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ, сув, ҳайвон, балиқлар ичагида учрайди ва қобиқ ичида йиллар давомида сақланади. Кислородсиз ва қулай шароитда кўпаяди, ҳамда инсон учун хавфли бўлган заҳар ишлаб чиқаради. Касаллик одамда уй шароитида термик ишлов бериш қоидаларига амал қилинмай тайёрланган консерва (сабзавот, мева, қўзиқорин, гўшт, балиқ), дудланган товуқ гўшти, колбаса маҳсулотларини истеъмол қилинганда келиб чиқади.

Консервалаш жараёнида гигиеник ва техник қоидаларга риоя қилинмаслик натижасида, ботулизм токсини консерва банкасида ёпиқ муҳитда тез ривожланади. Сифати бузилган консерва маҳсулотлари ичида газ йиғилиши натижасида қопқоғи кўтарилиб қолади. Бундай махсулотлардан фойдаланиш “Ботулизм” касаллигининг ўзига чақириб олиш билан баробардир.

Ҳурматли фуқаролар, кўзимизга арзимас кўринган сабаблар ҳам ноҳуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигини асло унутманг. Аҳолини табиий ва ис гази ҳамда озиқ-овқат махсулотларидан заҳарланишини, олдини олиш тадбирлари нафақат мутасадди ташкилотлар томонидан, балки ҳар бир хонадон эгалари ва барча фуқаролар томонидан амалга оширилиши даркор.

Азиз юртдошлар, барчангизни юқорида айтиб ўтилган фавқулодда вазиятларни олдини олиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.

 

 

Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Ф.Мамажонов

Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими,

бўлинма бошлиғи капитан А.Аппонов






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram