Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲРИДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

×

 2021-10-14 11:22:49    728

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида 70 та МФЙ ҳудудидаги 1415 та кўп қаватли уйларда 55711 та хонадонлар мавжуд бўлиб, уларда 167113 нафар аҳоли истиқомат қилади (жами шаҳар аҳолисининг 56,5% қисми) ҳозирги кунда кўп квартирали уйларга 5 та бошқарув компаниялари ва 107 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатиб келмоқда.

(Шундан,

2-қаватли уйлар 234 та

3-қаватли уйлар 68 та

4-қаватли уйлар 867 та

5-қаватли уйлар 212 та

7-қаватлиуйлар 28 та

8-қаватлиуйлар 2 та

9-қаватли уйлар 4 та

16-қаватли уйлар 1та

Жорий йилда кўп квартирали уйларда режалаштирилган ва амалга оширилган ишлар

 “Обод махалла” дастурига асосан 306 млн.сўм ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари ҳисобидан 14 та кўп квартирали уйларнинг 50 кв.м том қисмини, 23 та кириш йўлакларини, 4 та фасад қисмини, 14 та уйнинг ертўла қисмини, 29 та ташқи ёритиш мосламаларини таъмирлаш ишлари белгиланган.

Амалда 306 млн.сўм маблағ доирасида 200 кв.м том қисмини,

11 та кириш йўлакларини, 7 та фасад қисмини, 14 та уйнинг ертўла қисмини, 99 та фрамуга ойналари акфа ромларга алмаштирилди. 29 та ташқи ёритиш мосламаларини таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги

ПҚ-2922-сонли қарорига асосан шаҳарда 93 та кўп квартирали уйларни                       2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 896 млн.сўм Республика бюджети ва 2.8 млрд.сўм бошқа маблағлар ҳисобидан 13 210 кв.м том қисмини,                  71 та кириш йўлакларини, 9 170 п.м иссиқлик тик қувурларини, 16 та ички мухандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, 50 та фасад қисмини таъмирлаш, 18 та кодли қулфли темир эшикларни ўрнатиш ишлари белгиланган.

Амалда Кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш 2 млрд Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси хузуридаги “Кўп квартирали уйларни таъмирлаш жамғармаси” маблағлари,  3 млрд 165 млн Махаллий бюджет маблағлари ҳамда 672 млн .сўм бошқа маблағлар ҳисобидан 9 717,4 кв.м том қисмини 230 та кириш йўлакларини, 207 та фасад қисмини таъмирлаш, 182 та турар жойларнинг электр қутилари (шит) таъмирлаш, 1890 кв.м уй олди йўлакларини (тротуар) бетон қоришмаси билан қоплаш, 567 та фрамуга ойналарини алмаштириш, 25 та кронштейн, 50 та автомат, 25 та (фоторелелар) ўрнатиш ҳамда 283 та ташқи ёритиш мосламалари ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жумладан кўп қаватли турар жойлар оралиғига “Кўп хонадонли уйларни ва иссиқлик таъминоти қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК томонидан 31 та болалар майдончаси қуриб битказилди ҳамда Фарғона шаҳар ҳокими ташаббуси билан кўп қаватли уйларнинг туташ худудларига 76 та болалар майдончалари қуриб битказилди. Фарғона шаҳарда жами бўлиб 107 та болалар майдончалари қуриб, фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилиши режалаштирилган ишлар.

Сентяб-Октябр ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил                              19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳарда 2021 йил кўп квартирали уй-жойларни Республика бюджети маблағлари ҳисобидан мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйичаси 1,2млрд.сўмли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурга асосан Фарғона шаҳардаги 61 та кўп қаватли уйларни 19750 м2 том қисмини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган

1-сектор ҳудудидаги 8 та кўп қаватли уйларнинг 3350 м2 том қисмиини мукаммал ва жорий таъмирлаш лозим бўлиб, шундан А.Қодирий кўчаси 8-сонли кўп қаватли уйнинг 1300 м2 том қисмини мукаммал таъмирлаш ва 7 та кўп қаватли уйнинг 2050 м2 том қисмини жорий таъмирлаш ишлари учун 212,2 млн.сўм республика бюджети маблағи эвазига таъмирланиши режалаштирилган.

2-сектор ҳудудидаги 25 та кўп қаватли уйларнинг 7950 м2 том қисмиини жорий таъмирлаш ишлари учун 501,8 млн.сўм республика бюджети маблағи эвазига таъмирланиши режалаштирилган.

3-сектор ҳудудидаги 12 та кўп қаватли уйларнинг 2530 м2 том қисмиини жорий таъмирлаш ишлари учун 158,2 млн.сўм республика бюджети маблағи эвазига таъмирланиши режалаштирилган.

4-сектор ҳудудидаги 16 та кўп қаватли уйларнинг 5920 м2 том қисмиини мукаммал ва жорий таъмирлаш лозим бўлиб, шундан А.Навоий кўчаси 62-сонли кўп қаватли уйнинг 1650 м2, Ойбек кўчаси 16Б-сонли кўп қаватли уйнинг  700м2, Ш.Рашидов кўчаси  59В- сонли кўп қаватли уйнинг  680 м2, С.Темур кўчаси 67А- сонли кўп қаватли уйнинг  680 м2 том қисмини мукаммал таъмирлаш ва 12 та кўп қаватли уйнинг 2210 м2 том қисмини жорий таъмирлаш ишлари учун 371,4 млн.сўм республика бюджети маблағи эвазига таъмирланиши режалаштирилган.

 

  Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ахбарот хизмати 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram