Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ФУҚАРО ҲАКИМОВА ГУЛИРАЙҲОН ТУРСИН ҚИЗИНИНГ УЙ МУАММОСИ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ ТАРҚАЛИШИ ЮЗАСИДАН ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2021-10-12 19:00:43 693
Фарғона шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати шуни малум қиладики, ушбу мурожаат бир неча ой олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган, яъни эски мурожаат бўлиб, айни видеомурожаат тарқалган вақтнинг ўзида Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан дарҳол ишчи гуруҳ тузилган ва масала жойида бевосита мурожаат муаллифининг иштирокида муҳокама қилинган (ўрганиш мобайнида дастлаб мурожаатчи фуқаронинг шахсига аниқик киритилган. Шунга кўра фуқаро Ҳакимова Гулирайҳон Турсин қизи Фарғ0на вилояти Тошлоқ туманида доимий рўйҳатда туриб, Фарғона шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган ҳолда вақтинча яшаши аниқланган).
Муҳокама жараёнларининг видеолавҳаси шаҳар ҳокимлигининг “You tube” каналидаги расмий саҳифасида жойлаштирилган (https://www.youtube.com/watch?v=nJcR8VEHcqs).
Ҳудди шунингдек, ишчи гуруҳ фуқаро билан суҳбатлашиб, унинг муаммолари ва видеомурожаатда келтирган важларини атрофлича ўргабди. Ўрганиш жараёнида фуқаро томонидан ҳокимлик ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва аёл кишига нисбатан ғайритабиий муносабатда бўлганликларидан норозилик кайфиятида билдирилган фикирлари (далил келтирилмаганлиги, аниқ шахслар ҳақида маълумот айтилмаганлиги сабабли) асоссиз деб топилди. Айнан фуқаро ўз сўзларида ҳокимлик биносининг ташқарисида турган номаълум кимсалар унинг муаммосини ҳал қилиб бериш, эвазига аҳлоқ нормаларига зид муносабатда бўлишни таклиф қилган. Шу ўринда юқоридаги фикрларни такрорлаган ҳолда шу таъкидланадики, видеомурожаат муаллифи айтиб ўтган кимсалар Фарғона шаҳар ҳокимлигида ишлайдиган ходимлар эканлиги тоғрисида (фуқарода) аниқ бир далил мавжуд эмас.
Бундан ташқари, фуқаро қўшиқчилик санъати соҳасига оид фаолият билан шуғулланганлиги сабабли маҳалла фуқаролари йиғини томонидан доимий иш жойи билан таъминлаш бўйича берилган таклифларга розилик бермаган. Шундай бўлсада ишчи гуруҳ ўрганиш даврида фуқарога ўзи яшаб турган ҳудудда жамоатчилик бўйича меҳнат инспектори бўлиб ишлаш таклифини берди. Ҳозирда фуқаро таклиф қилинган иш жойида фаолият юритмоқда.
Ўрганиш жараёнларининг якунида Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими бошлиғи Ж.Бахтиёров томонидан фуқарога уй-жой олиш масалалари бўйича тўлиқ тушунчалар берилди ҳамда ҳокимлик тасарруфидаги ётоқхонага жойлаштириш китобига рўйхатга киритилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги ахбарот хизмати фуқароларга текширилмаган, ўз тасдиғини топмаган масалаларни тўлиқ ўрганмасдан туриб ижтимоий тармоқларда тарқатиш қонунга хилоф эканлигини эслатиб ўтади.