Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА 2020-2021 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ДОИРАСИДА “ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
2021-09-27 12:51:11 880
Фарғона шаҳридаги истъемолчиларга табиий газ Фарғона Магистрал газ қувурлари бошқармаси тассаруфидаги 3 та, яъни Жанубий Шаркий, Кучкурчи ва Кора-сув газ таксимлаш станциялари орқали табиий газ етказиб берилмоқда.
Газ таксимлаш қурилмаларидан қабул қилинган газ хажми филиали тассаруфидаги 51 та юқори, 1256 та ўрта босимли жами 1307 та газ тақсимлаш қурилмалари хамда жами 1 155,280 пм узунликдаги юқори, ўрта ва паст босимли газ қувурлари мавжуд бўлиб, шундан (92,090 пм юқори, 201,362 пм урта ва 861,828 пм паст босимли) газ қувурлари оркали табиий газ истъемолчиларга етказиб берилмоқда. (газ кувурларини 410,607 пм ер ости ва 744,673 пм ер усти газ қувурларини ташкил қилади.
Фаргона шахар булими томонидан 2020-2021 йиллар куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш режаси ишлаб чиқилиб, режага асосан 1307 та газ тақсимлаш ускуна (ГРП) ларини тафтишдан тулик утказилди Газ қувурларини асбоблар ёрдамида текшириш режага асосан 21,6 км бажарилди. Газ қувурларини зичликка синаш ва ҳаво ёрдамида тозалаш ишлари режаси 42,4 км режалаштирилган, хозирги кунда 42,7 км зичликка синаш ишлари бажарилди. Газ тақсимлаш ускуналарини бўяш режаси 58 дона бўлиб, ҳозирги кунга қадар 58 донасини бўяш ишлари амалга оширилди. Ер усти газ қувурларини бўяш режаси жами 21,3 км белгиланган булиб, хозирги кунда 22 км газ кувурларини буяш ишлари бажарилди.
2020-2021 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган ва кафолатланмаган (мавсумда ўчириладиган) ва куз-қиш даврида табиий газ тармоғидан ўчириб бўлмайдиган улгуржи истеъмолчилар, яъни ижтимоий соҳа объектлари рўйхати ишлаб чиқилди, ўтин, кўмир, кўмир брикети кабиларнинг заҳирасини тайёрлаш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек куз-қиш даврида табиий газ тармоғидан узиб бўлмайдиган ўта муҳим ва тоифаланган объектлар ишлаб чиқилди.
“Худудгаз Фарғона” газ таъминоти Фарғона шахар бўлими суюлтирилган газ хизмати томонидан 2395 та ахоли хонадонлар билан суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартнома тузилган ва газ баллонлар билан таъминланган, 2020 йил давомида 213,14 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган, лекин Фарғона шахар худудида табиий газ таъминоти қониқарли бўлганлигини инобатга олиб, ахоли талабидан келиб чиқиб 2020 йилнинг ноябр кунигача 89.72 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
2020-2021 йил куз киш мавсумида 138.1 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш белгиланган бўлиб 2020 йилнинг октябр ноябр ойлари давомида (28.11.2020 йил холатига) 24.3 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Фарғона шахар газ бўлими омбори захирасида бугунги кунда 166 та газ баллон мафжуд.
2021 йил 4-5 феврал кунлари мухтарам Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоят ҳамда шаҳримиз мутасадди корхона ва ташкилот рахбарларига берган вазифа хамда топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳримизнинг 4-секторига алохида эътибор қаратилди. Асосан, “Шодиёна” махалла фуқаро йиғини худудида биринчи навбатда ободонлаштириш, кўкаламзортиш, ахолига шароитларни яратишда, коммунал инфратузилмасини янада такомалаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ушбу махалла фуқаролар йиғини худуддаги ишлари олиб борилишида, бўлимимиз томонидан хонадонларни, кўп қаватли уйларни табиий газ билан таъминлаш учун ўрнатилган газ тақсимлаш қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди, ер ости ва ер усти газ қувурлари жорий таъмирланди, ер усти газ қувурлари тартибга келтирилиб, қувурлар бўёқланди, газ қудуқлари таъмирланди, худуддаги кўп каватли уйларга келтирувчи ер усти паст босим газ қувуридаги газ зулфинлари жорий таъмирланди, яроқсизлари алмаштирилди. Худуддаги газ таъминоти қониқарсиз бўлган кўчаларга газ таъминотини яхшилаш учун газ қувурлари қайта монтаж ишлари бажарилди. Махалла фуқаро йиғинидаги табиий газ билан газлаштирилган хонадонларга замонавий “ақилли” газ хисоблаш ускуналари ўрнатилмоқда.
Жумладан:
• Сохибқирон Темур кўчасидаги кўп қаватли уйларига келтирувчи 280 п/м ер усти газ қувурлари жорий таъмирланди;
• Сохибқирон Темур кўчасидаги кўп қаватли уйларига келтирувчи 550 п/м ер усти газ қувурлари бўёқланди;
• “Шодиёна” МФЙ биноси янгитдан қўрилиши муносабати билан, МФЙ олдидаги газ тақсмилаш қурилмаси ва ер ости газ қувури хавфсиз худудга кўчириб берилди;
• Сохибқирон Темур кўчасидаги кўп қаватли уйларга келтирувчи ўрта ва паст босимли газ қувурлари ва газ тақсимлаш қурилмаси ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан хавфсиз худудга кўчириб берилди;
• Сохибқирон Темур, Фаробий, Тиниқсой ва Сохибқирон Темур тор кўчаларидаги 15 дона газ тақсимлаш ускуналари тафтишдан ўтказилди ва бўёкланди;
• Тиниксой кўчасидаги 120 п/м ер усти газ қувурларини бўёклаш ишлари бажарилди;
• Сохибқирон Темур кўчасидаги харбий хизматчларига кўрилган кўп қаватли уйларга тортилган ер усти газ қувурларида ўрнатилган газ зулфинлари таъмирланди ва яроқсизлари алмаштирилди, газ тармоқлари бўёқланди;
Сохибқирон Темур тор кўчасидаги 150 п/м ер усти газ қувурлари бўёкланди.
• Газ таъминоти қониқарсиз бўлган Фаробий кўчасидаги ахоли хонадонлариучун 150 п/м газ қувурлари янгитдан монтаж ишлари бажарилди;
• Сохибқирон Темур кўчасидаги ахоли хонадонларини газтаъминотини яхшилаш мақсадида 250 п/м газ қувурлари янгитдан монтаж ишлари бажарилди;
• Муборак кўчасидаги ахоли хонадонларини газ таъминотини яхшилаш мақсадида 350 п/м газ қувурлари янгитдан монтаж ишлари бажарилди;
• Оқ йўл ва Сохибқирон Темур кўчаларида 3 дона ер ости газ қудуқлари тафтишдан ўтказилди;
• Сохибқирон Темур тор кўчаси, Тиниқсой ва Муборак кўчаларидаги ахоли хонадонларига янги замонавий “ақилли” газ хисоблаш ускуналари ўрнатилмоқда;
• Сохибқирон Темур ва Оқ йўл кўчаларида ободонлаштириш, хонадонларни фасад қисмларини тартибга келтириб, бўёқлаш ишлари олиб борилди.
• Махалла фуқаролар йиғини худудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари жараёнида ўрнатилаётган сув оқиш лотоклари ўрнига тушиб қолаётган барча ер ости газ қувурлари белгиланган тартибда хавфсиз жойларга қайта кўчириб берилмоқда.
Шунингдек, мухтарам Президентимизнинг 2021 йил 2 апрел кунги ""Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳримизнинг “Обод маҳалла” дастури доирасида шаҳардаги “Ёрмозор” (оила сони 2029 та, аҳоли сони 5580 нафар) ҳамда “Оқариқобод” (оила сони 356 та, аҳоли сони 1300 нафар) маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган бўлиб, маскур махалла фуқаро йиғинлари худудида биринчи навбатда ободонлаштириш, кўкаламзортиш, ахолига шароитларни яратишда, коммунал инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ушбу махалла фуқаролар йиғинлари худуддаги ишлари олиб борилишида, бўлимимиз томонидан хонадонларни табиий газ билан таъминлаш учун ўрнатилган газ тақсимлаш қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди, ер ости ва ер усти газ қувурлари жорий таъмирланди, ер усти газ қувурлари тартибга келтирилиб, қувурлар бўёқланди, газ қудуқлари таъмирланди, худуддга келтирувчи ер усти паст босим газ қувуридаги газ зулфинлари жорий таъмирланди, яроқсизлари алмаштирилди.
“Обод маҳалла” дастури доирасида “Ёрмозор” ва “Оқариқобод” махалла фуқаро йиғинлари худудида жами 3,8 км (“Ёрмозор” МФЙ худудида 1,2 км ва Оқариқобод” МФЙ ҳудудида 2,6 км) узунликдаги газ тармоқларини жорий таъмирлаш белгиланган бўлиб, амалда жами 3,8 км (“Ёрмозор” МФЙ худудида 1,2 км ва Оқариқобод” МФЙ ҳудудида 2,6 км) газ тармоқлари жорий таъмирланди, қувурлар тартибга келтирилиб бўёқланди. Шунингдек, жами 44 дона (“Ёрмозор” МФЙ худудида 23 дона ва Оқариқобод” МФЙ ҳудудида 21 дона) газ тақсимлаш қурилмаларини техник тафтишдан ўтказиш белгиланган бўлиб, режалаштирилган ишлар тўлиқ бажарилди.