Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР ҲУДУДИДАГИ 32000 ДАН ЗИЁД ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ УЗЛУКСИЗ ВА СИФАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ЭРИШИЛАДИ
2021-09-24 16:14:26 847
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги
“2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғриси”даги ПҚ-2661 сонли қарори доирасида
2021 йилда 43 та МФЙ ҳудудида 24551 та аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш учун 75,2 км электр тармоқ қуриш ва 18 дона трансформатор пункти ўрнатилиши режаси белгиланган бўлиб, январь-сентябрь ойлари давомида “Шаршара” “Шакарқишлок”, “Шодиёна”, “Ёрмозор”, ”1-Беш бола”,”Ибрат”,”Ипакйўли”,”Ифтихор”,”Мустақиллик”, ”Беглар”, ”Жўйдам” МФЙларда 38,7 км электр тармоқ ҳамда 9 дона трансформатор пункти 6 дона қуввати 400 кВа, 2 дона қуввати 250 кВа, ҳамда 1 дона қуввати 160 кВа бўлган ТП лар қурилди ва 2500 нафардан ортиқ аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлашга эришилди.
ПҚ-5048 “Обод махалла” дастури доирасига шаҳардаги 2 та МФЙлари "Ёрмозор", "Оқариқобод" киритилган. "Ёрмозор" МФЙ "Мусаффо" кўчаси ҳудудига 20 дона темир бетон таянч ўрнатилиб, 1,1 км тармоқ тортилди ва 1 дона қуввати 250 кВа булган трансформатор пункти ўрнатилди. "Оқарикобод" МФЙ "Оқарикобод" кўчасига 49 дона темир бетон таянч ўрнатилиб, 2,3 км тармоқ тортилди ва бир дона қуввати 160 кВа трансформатор ўрнатилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан, шаҳардаги “оғир” ҳудудлар бўлган 5 та "Ёрмозор", "Шодиёна", "Оқариқобод", "А.Жомий" ҳамда "Жўйдам" МФЙларда 10,2 км электр тармоқлари қуриш ва 4 та трансформатор пунктларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган бўлиб амалда "Шодиёна" МФЙ ҳудудига 12,1 км тармок, 1 дона қуввати 250 кВа бўлган ТП. "Ёрмозор" ҳудудига 2,36 км электр тармоқ ва 2 дона трансформатор пункти 250 кВа ва 400 кВа лар ўрнатилди.
Бундан ташқари, 2020-2021 йил куз-қиш мавсуми давомида кўплаб бетартиб узилишларга учраган ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича, жами 89,3 км узунликдаги 0,4-6-10 кВли ҳаво узатиш тармоқлари ҳамда 54 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда, 81,5 км узунликдаги 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоғи 28,5 % га ҳамда 50 та трансформатор пунктлари 29,6 % га таъмирланди.
Шунингдек, 195,8 км узунликдаги 0,4-6-10 кВли ҳаво узатиш тармоқлари, ҳамда 106 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда, 188,3 км узунликдаги 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоғи, ҳамда 98 та трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.
Юқори натижали ишлардан бири 110/6 кВ ли “Саккокий” нимстанциясидаги 16000 кВА трансформатор 25000 кВА трансформаторга реконструкция килинди.
Юкорида кайд этилган электр қурилмаларни реконструкция, мукаммал, жорий таъмирлаш ишлари натижасида 12000 дан зиёд аҳолини электр энергия сифати яхшиланди.