Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-09-23 14:31:01    712

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона шаҳар Киргули мавзесидан келиб тушган электр узатиш тармоғининг темир–бетон таянчи тадбиркорнинг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жойининг кириш қисмида жойлашганлиги, бу эса, ўз навбатида техник кўрикка келган автотранспорт воситалари учун ноқулайлик келтирилаётганлиги кўрсатиб ўтилган эди.

Ушбу мурожаатга асосан Киргули электр таъминоти корхонаси қуйидагиларни маълум қилади.

Мурожаат келиб тушган куннинг ўзида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг масъул ходимлари ҳамда Киргули электр таъминоти корхонаси мутаҳассислари томонидан тадбиркор иштирокида жойида ўрганиб чиқилди.

110/6 кВли “Ватан” нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли “Қурувчи” электр узатиш тармоғининг 35–сонли темир–бетон таянчи мурожаатчи фаолият юритувчи жойнинг кириш қисмида жойлашган. Бунга сабаб, элекрт узатиш тармоғи 8/4934–сон техник шартга асосан 2010 йилда қурилган. Тадбиркор эса ушбу жойни 2018 йилда қуриб фойдаланишга топширган. 

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жойининг кириш қисмини, қурилиш вақтида хар томонлама қулай томондан очилмаган. Сабаби, ҳудудга кириш ва чиқиш учун темир–бетон таянч ноқулайлик келтирмайдиган жой ҳам мавжуд.

Мурожаатни ижобий ҳал этиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жойининг кириш–чиқиш қисмида техник кўрикка келган автотранспорт воситаларини қулай харакатини таъминлаш мақсадида, мазкур таянчни бошқа жойга кўчириш масаласи ўрганиб чиқилиб тадбиркорга тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.


Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 30–бандида “Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ янги электр қурилмаларини ва электр тармоғи хўжалигининг объектларини лойиҳалаш ва қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.” –деб кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31.03.2018 йилдаги 256-сонли “Муҳандислик–коммуникация тармоқларига уланиш учун давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорида кўрсатиб ўтилган кўрсатмага мувофиқ тадбиркор тегишлилиги бўйича мазкур ҳудудда жойлаган Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилишлиги тушунтириб ўтилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram