Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА 215 НАФАР ЎҚУВЧИЛАРГА ШАҲАР ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН 4 ТА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2021-09-18 13:55:29 1089
Жамият учун ҳар доим ёш авлоднинг таълим-тарбияси муҳим масалалардан бири ҳисобланган.
Шуни инобатга олган ҳолда Фарғона шаҳар прокуратураси ташаббуси билан шаҳар ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2021-2022 ўқув йили битирувчилари ичидан иқтидорли ва аъло баҳоларга ўқиётган аммо кам таъминланганлиги сабабли ўқув-марказларига боришга имконияти йўқ 215 нафар ўқувчилар аниқланиб, уларга шаҳар ҳудудида жойлашган 4 та олий таълим муассасаларида бепул ўқув курслари ташкил этилди.
17.09.2021 йилда ўқув курсларини очилишида шаҳар прокурори иштирок этиб ўтган йили ҳудди шу шаклада ташкил этилган ўқув курсларини битирган 25 фоиз ўқувчилар олий таълим муассасасига кирганлигини бу йил ушбу кўрсаткични камида 50 фоизга олиб чиқиш лозимлигини таъқидлаб ўтди.
Шунингдек, ушбу куни олий таълим муассасига кира олмаган 219 нафар ёшларга шаҳар ҳудудидаги "Мономарказда" 16 та йўналиш бўйича касб ҳунар ўрганишларига имконият яратиб берилди.
Ёш авлод ушбу ташаббусни катта хурсандчилик билан кутиб олишди ва ушбу яратиб берилган имконият учун прокуратура органларига миннатдорчиликларини билдиришди.