Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

САЙЁР ҚАБУЛ САМАРАСИ

×

 2021-09-12 13:33:10    806

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят прокурори Бахтиёржон Исмоилов томонидан ҳудудларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича учрашувлар давом этмоқда. 

Яқинда Фарғона шаҳар, “Тўқимачилар” истироҳат боғида оммавий сайёр қабул ўтказилиб, унда шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ва барча сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Оммавий қабулда жами 35 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 16 таси жойида қаноатлантирилди.

Хусусан, фуқаро М.Рахмонованинг ишга киришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати шу кунни ўзида кўриб чиқилиб, у мутахассислиги бўйича 21-сонли умумтаълим мактабига тарих фани ўқитувчиси вазифасига қабул қилинди. 

Фуқаро М.Ёқубованинг гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғи И.Ёқубовга ногиронлар арвачаси сўраб қилган мурожаати жойида қаноатлантирилиб, қабул давомида унга ногиронлар аравачаси топширилди.

Бундан ташқари, шаҳарнинг Жўйдам МФЙда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 2 нафар фуқаро М.Назирова ва Х.Юсуповаларнинг мурожаати асосида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлигини ҳисобга олиб, уларга турар-жойи таъмирланишида амалий ёрдам кўрсатилиши белгилаб олинди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram