Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“UZSALAMAN” НАВБАТДАГИ ЯНГИ ЛОЙИҲАНИ ИШГА ТУШИРИШ АРАФАСИДА

×

 2021-09-07 12:31:27    829

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар аниқ мақсадларга қаратилгани бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз исботини топиб, юксак самарасини бермоқда.

Буни биргина ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайлик ва имкониятлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Uzsalaman” Акциядорлик жамияти пойафзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ҳисобланади.

Акциядорлик жамияти шаклидаги “Uzsalaman” корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 21 феврал кунги 60-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг юқори сифатли пойабзалга бўлган эҳтиёжини қондириш, импортдан келтириладиган пойабзал ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилиш, чарм-пойабзал тармоғининг техник даражасини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг июнь ойида Фарғона вилоятига қилган ташрифида "Uzsalaman" корхонаси фаолиятини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди.

Қабул қилинган манзилли дастур асосида, таъсисчилар томонидан корхонани ривожлантириш учун 5 миллион доллар миқдорида қўшимча инвестиция жалб килиш режалаштирилди.


2019 йилнинг июнь ойида Фарғона шаҳридаги Uzsalaman Ўзбекистон – Германия эркаклар, аёллар ва болалар пойабзаллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхонаси янгидан модернизация қилинган ҳолда ўз фаолиятини бошлади. 

 Ушбу корхона 35 хил турдаги поябзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мослаштирилган бўлиб, устав фонди миқдори эса 1 632 680 301,72 сўмни ташкил этади. Айни пайтда корхонада 168 нафар ишчилар фаолият олиб бормоқда.

Пойабзал ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашё маҳсулотларидан фойдаланилмоқда. Тайёр маҳсулотлар ички бозорни таъминлаш билан бирга, чет давлатларига ҳам экспортга жўнатилмоқда.

Тадбиркор вилоят ва шаҳар ҳокимлари кўмагида яқин кунларда пойабзал ишлаб чиқаришга мўлжалланган навбатдаги янги лойиҳани ишга тушириш арафасида. Янги ишлаб чиқариш цехи ташкил этилиши ва умумий қиймати 60,0 минг долларлик 100 та янги тикув машиналари Хитой давлатидан олиб келиниши режалаштирилган.

Янгидан модернизация қилинган ва фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган корхонада ишлаш истагини билдирган фарғоналик ёшлар иш билан таъминланади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram