Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ЮКСАК ШАҲАР

×

 2021-09-06 12:32:07    942

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳри мамлакатимизнинг йирик саноат марказларидан бири ҳисобланади. 296 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган шаҳарда “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Фарғонаазот” , “Иссиқлик энерго маркази”, “Фарғонадонмаҳсулотлари”, “Автоойна” АЖ каби 10 дан ортиқ йирик саноат корхоналари, 164 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Биргина жорий йилнинг 6 ойида шаҳар саноат корхоналари томонидан 2876,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар, 485,9 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди.

Шаҳарда 4 та кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, мазкур кичик саноат зоналарида умумий қиймати 944,7 млрд. сўмга тенг 62 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмокда. Лойиҳаларни тўлиқ ишга туширилиши натижасида 3495 та янги иш ўрни яратилади. Биргина биринчи чоракнинг ўзида умумий қиймати 113,5 млрд. сўмга тенг 5 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилди, 312 та янги иш ўрни яратилди. Иккинчи чоракда эса режадаги 2 та ўрнига умумий қиймати 209,2 млрд. сўмга тенг 23 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Бу билан 679 та янги иш ўрни яратилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми саноат, савдо, қурилиш, ташиш ва сақлаш, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, соғлиқни сақлаш соҳаларига тўғри келади.

Бундан ташқари, шаҳарда 6522 та кичик тадбиркорлик субъектлари ва 608 та оилавий корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Ўз бизнесини юритиш истагида бўлганлар сафи кенгайиб бораётганини шунда билиш мумкинки, йил бошидан буён 590 та кичик тадбиркорлик субъектлари янгитдан ташкил этилди.

Кейинги йилларда Фарғона шаҳри улкан қурилиш, ободончилик майдонига айланди. Қўли гул бунёдкорлар қадимий шаҳарнинг аввалги меъморчилигига зиён етказмай, замонавий ва миллий архитектура талабларига монанд бунёдкорлик ва реконструкция ишларини олиб бормоқдалар. Вилоят марказида янги турар жойлар, ижтимоий объектларни ўз ичига олган Мустақиллик шаҳарчаси бунёд этилмоқда. 5, 9, 12, 16 қаватли турар жойлар, спорт комплекслари, тиббий, савдо, маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари, маҳалла гузарлари қад ростлаб, шаҳар кўркига кўрк қўшиляпти. Шаҳарда 931 та қурилиш соҳасида фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, ярим йилликда 688,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга ошиярилди. Бунёдкорлик ҳажмининг барчаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.  

Юртбошимизнинг фарғоналикларга ҳурмат-эътибори натижаси ўлароқ, “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламдаги ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Яқинда йиғиннинг маънан эскирган биноси ўрнига замонавий маҳалла биноси қуриб битказилди. Ҳудудни ободонлаштириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган “йўл харитаси” асосида “ўсиш нуқтаси”нинг уч босқичдаги тизими белгиланган бўлиб, Соҳибқирон Темур кўчасида жойлашган хонадонлар банк кредити орқали таъмирланмоқда, миллий меъморчилик асосида қайта қуриш ҳисобига савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиляпти. Режа бўйича Тиббиёт шаҳарчаси қурилади. Кичик саноат зонасида тадбиркорлик фаолиятининг 19 та лойиҳаси жорий этилади.

Фарғона шаҳрида ҳам миришкор деҳқонлар, томорқа эгалари истиқомат қилади. Ҳудудда фаолият кўрсатаётган 93 та фермер хўжаликлари асосан сабзавот, полиз, мева маҳсулотлари етиштиради. Шунингдек, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик йўналишларида самарали меҳнат қилиб келаётган фермер хўжаликлари мавжуд. Жорий йилнинг ярим йиллигида фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 17,0 млрд. сўмни ташкил этди. Эътиборлиси, шаҳар меҳнаткашлари етиштирган сара маҳсулотлар ички бозорни тўлдириш билан бирга, хорижий давлатларга эскпорт қилинмоқда.

Экспорт ҳақида гап кетганда, Фарғона хорижий мамлакатларга кўп миқдорда маҳсулотлар чиқарувчи, четдан келадиган валюта ҳисобига иқтисодиёти ривожланиб бораётган шаҳар эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардош бўлиши қўллаб-қувватланаётгани натижасида ташқи савдо соҳасида ижобий ўзгаришлар юзага чиқмоқда.


Шаҳар бўйича 2021 йил январь-июнь ойлари давомида 85 та корхона томонидан 21 483,6 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар (товар, хизматлар) хорижий давлатларга эскпорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 124,7 фоизни ташкил этади. Экспорт ҳажмининг катта қисми, яъни 6352,8 минг АҚШ доллари саноат маҳсулотларидир. Хизматлар соҳаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ҳам юқори бўлди. Шунингдек, 6 ойда 45 та корхона томонидан 11199,8 минг АҚШ доллари қийматидаги ҳудудий экспорт амалга оширилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 169,9 фоизни ташкил этади.

Фарғона шаҳри иқтисодий салоҳияти юксак шаҳар эканлигини ҳар соҳада амалда исботлаб келмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram