Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ТАДБИРКОР ЭЛГА МАДАДКОР

×

 2021-09-06 09:55:20    767

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақилликнинг кейинги  беш йилининг ҳар бири тадбиркорлар учун ўзига туҳфа берди. Уларнинг эркин фаоляитига ғов бўлаётган барча тўсиқлар олиб ташланди. Энг муҳими Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий база яратилиб, тадбиркорлик тўғрисида қонун қабул қилинди.

Мамлакат тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи иқтисодиётда тадбиркорликнинг нақадар муҳим ўрин тутишини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқ этмоқда. Шу сабаб "Бугуннинг тадбиркори– эртанинг ислоҳотчиси" деган эзгу ғояни илгари суришда бирлашаётган ташаббускор ва илғор тадбиркорлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.


Маълумки, жорий йилнинг 20 август санасида мамлакатимизда илк маротаба муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Ана шу учрашувда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига давлатимиз раҳбари миннатдорчилик билдирди ҳамда бу тўғрисида Фармон имзолади. Мазкур Фармонда "Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор сифатида " , менинг номим ҳам эътироф этилгани қалбимни чексиз фахр ва ифтихор туйғулари билан безади.

2018 йилда асос солинган " Fergana Global textile" масъулияти чекланган жамиятимиз кўп тармоқли техтил маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кластер усулида пахта ҳомашё етиштириш ва қайта ишловчи Фарғона шаҳридаги ягона жамият ҳисобланади.

Мустақиллигимиз арафасида қиймати 70 миллион доллар бўлган " Fergana Global textile" лойиҳаси тўлиқ ишга тушди: корхонамизда мато тўқиш ва бўяш ҳам йўлга қўйилди.

Корхонага АҚШ, Германия, Япония, Швейцария, Туркия давлатларидан келтирилган замонавий технологиялар ўрнатилган.

Бугунги кунда корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 400 миллиард сўм бўлиб, 18 минг тонна ип-калава, 4 минг тонна мато ва яна 4 минг тонна бўялган мато ишлаб чиқаришга эришаяпмиз. Қисқа вақт ичида Европа, Туркия, ва Хитой бозорларига чиқишга муваффақ бўлинди, корхонада жорий 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 22,5 миллион доллардан зиёд 8,3 минг тоннадан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди.

Корхонамизда 1500 дан зиёд ишчи хизматчилар ҳамда маҳаллий мутахассислар, шунингдек, хорижий мутахассисларнинг ҳам фаолияти йўлга қўйилган.

Истиқболда Фарғона шаҳри саноатига жаҳон тажрибасини жалб қилган ҳолда босқичма босқич қўшимча янги иш ўринларини яратиш энг эзгу мақсадларимиздан.

Шаҳримиздаги экспортёр корхона сифатида йилига 425,5 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, шундан 75 фоиз маҳсулотлар Украина, Россия, Хитой, Туркия давлатларига экспорт қилинмоқда. 

Натижада шаҳар иқтисодиёти тармоғида экспортнинг улуши ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ошишига ҳисса қўшмоқдамиз. Корхонамиз чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда Агрономлар мактабини яратди, бу эса корхона кадрлари ва фермерларга томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш, ҳосилдорликни ошириш, минераллардан тўғри фойдаланиш ва бошқа шу каби билимларни амалий ўрганишда анча қўл келади.

Мўминжон РАЗАКОВ,  

" Fergana Global textile" МЧЖ раҳбари


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram