Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2021-08-25 15:56:56    724

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳудудида қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланилиши аҳволи юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида Фарғона шаҳар, “Жўйдам” МФЙ, Янгиобод ва Маориф кўчалари оралиғидаги “Сабзавоткор Салимахон Таровати” ф\х га тегишли бўлган ва сабзавот экинлари экиш учун мўлжалланган ер харитасининг 213-контурида жойлашган 69,8 сотих ер майдони фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, цемент пойдеворлар асосида 9 та участкаларга ажратилгани ҳолда қурилиш ишлари олиб борилганлиги ва натижада ушбу ер майдонлари қишлоқ хўжалиги ерлари муомаласидан чиқиб, яроқсиз ҳолга келтирилганлиги сабабли давлат манфаатларига 808 049 803 сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Бироқ, фуқаролар доимий ҳаракатдаги ишчи гуруҳ томонидан бир неча бор оғзаки, ёзма равишда огоҳлантирилишига қарамасдан қурилиш ишларини тўхтатмаган ва тергов жараёнларида ҳам амалдаги қонун талабларига беписандлик билан муносабатда бўлиниб, қурилиш ишлари давом эттирилган.

Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сонли қарори ҳамда 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори талабларига зид равишда ўзбошимчалик билан қуриб олинган бино-иншоотлар шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги доимий ҳаракатдаги ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартибда бузиб ташланди.

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикасида мулкка эгалик қилиш ва уни дахлсизлигини сақлаш қонун билан белгиланган бўлиб, Давлат органлари фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини сўзсиз ҳимоя қилган ҳолда, Сизлардан давлат мулкини ноқонуний равишда ўзлаштириб унга бино-иншоот қурилишида иштирок этмаслигингизни, энг асосийси ноқонуний ер олди-сотди ишларига аралашиб қолмаслигингизни сўраб қоламиз.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram