Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ТАШРИФИДАН СЎНГ “ШОДИЁНА” МАХАЛЛАСИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ

×

 2021-08-05 17:10:36    1177

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифларидан сўнг Фарғона шаҳар "Шодиёна" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди. Маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида у ердаги аҳолининг кайфияти кўтарилди, энг асосийси эртанги кунга бўлган ишонч ортди.



Жорий йилнинг 4 август куни "Шодиёна" маҳалласи вилоятнинг турли ҳудудларидан келган нуроний отахонлар, дуогўй онахонлар, меҳнат фахрийлари ҳамда юрт келажаклари бўлмиш ёшлар иштирокидаги “Уч авлод учрашуви” тадбирига мезбонлик қилди.

 Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров қатнашди ҳамда сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам - мустақилликнинг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг, бир гуруҳ фаоллар "Шодиёна" маҳалласида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар борасида сўз юритиб, ҳудудга Фарғона шаҳрининг "Марвариди” дея таъриф бердилар.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар учун "Шодиёна" маҳалласи бўйлаб, махсус экскурсия ташкил қилинди. Қисқа вақт ичида ушбу ҳудудда амалга оширилган миллий руҳ ва замонавий қиёфадаги бунёдкорлик ишлари барчани бирдек ҳайратга солди.  

Шу ўринда “Шодиёна” маҳалласида амалга оширилган амалий ишларга бироз тўхталиб ўтсак:

Электр таъминотини яхшилаш бўйича;

“Шодиёна” маҳалласи ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 9,6 км электр тармоқлари реконструкция қилинди, шунингдек, 388 та янги бетон таянч устунлари ҳамда 4 та трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Шунингдек, Соҳибқирон Темур кўчасига 1,9 км ер ости тармоғи ётқизилиб, 0,4 кВли тизимга 43 та хонадон уланди.

 

Табиий газ таъминоти бўйича;

“Шодиёна” маҳалласидаги табиий газ тармоқларининг 2,4 км қисми ҳамда 12 та газ тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди, шунингдек, 250 метр янги газ тармоғи тортилди.  

Ичимлик ва оқава сув таъминотини яхшилаш бўйича;

Маҳалла ҳудудига 14,3 км тоза ичимлик суви ҳамда 5,3 км оқова суви тармоғини тортиш, шу билан бирга иккита тик ичимлик суви қудуғи насосларини реконструкция қилиш, шунингдек, янги қудуқ қазиш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 264 та аҳоли хонадонига тоза ичимлик суви тармоғи тортиб берилди.

 

Замонавий оптик толали алоқа тизимини жорий этиш бўйича;

“Шодиёна” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли замонавий ахборот технологиялари соҳасидаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланишини ташкил этиш мақсадида жами 4,6 км оптик толали алоқа тармоқлари тортиш ҳамда эскирган 12 та симёғочларни янги бетон таянч устунларига алмаштириш, шунингдек, 36 та сплитер қурилмаси ўрнатиш ишлари бажарилиб, GPON технологияси асосида тезкор интернет тармоғи билан таъминланди.

Ички йўлларни таъмирлаш бўйича;

Маҳалла ҳудудидаги 17 та кўчаларнинг жами 15,6 км ички йўллари мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари 2,8 км ирригация тизимлари ҳамда 3,1 км пиёдалар йўлаги реконструкция қилинди.

 


Тунги ёритиш тизимларини таъмирлаш бўйича;

Маҳалла ҳудудига 250 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди ҳамда 3,8 км электр тармоқлари тортилди. Бунга қўшимча равишда Соҳибқирон Темур кўчасига 24 та бетон таянч устунлари ўрнатилиб, замонавий 12 та иллюминацион ёритгичлар билан таъминланди.

 

“Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғинининг Бош режаси бўйича;

Белгиланган тартибда бир гуруҳ малакали мутахассислар томонидан “Шодиёна” маҳалласининг Бош режаси ишлаб чиқилиб, бир қаватли маҳалла гузари ҳамда икки қаватли маҳалла биноси маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан қуриб битказилди.

 

Ҳудудда иш билан банд бўлмаган ёшлар ва ҳунармандлар учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Соҳибқирон Темур кўчасида жойлашган 245-сонли кўп қаватли турар жой биносининг олди қисмида тадбиркорлар томонидан иккита бир қаватли ҳамда битта икки қаватли “Ёшлар меҳнат гузари” бино ва иншоотлари қуриб битказилди.

 

Соҳибқирон Темур кўчасида жойлашган маънан эскирган маиший хизмат кўрсатиш ҳамда нон ишлаб чиқариш цехлари бузилиб, ўрнига замонавий лойиҳалар асосида икки қаватли дорихона ва озиқ-овқат шохобчалари қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Кўп қаватли турар жойлар бўйича;

“Шодиёна” маҳалласида жойлашган 16 та кўп қаватли уйлар мукаммал таъмирланди ҳамда 5 та болалар майдончалари ўрнатилди.

 


Соҳибқирон Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли турар жойлар ҳудудида “Аллея” майдони ташкил этилиб, манзарали дарахт ва гуллар экилди. Замонавий 60 та тунги ёритиш таянчлари ўрнатилди, 0,8 км йўлаклар реконстуркция қилинди, 34 та ўриндиқ ва дам олиш масканлари ташкил этилди. Бу билан кўп қаватли турар жойларда яшовчи аҳолининг бўш вақтларини мароқли ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Шу жумладан, маҳаллада жойлашган 28 та кўп қаватли турар жойлар “Мусаффо ҳаёт” масъулияти чекланган жамияти бошқарув компаниясига бириктирилиб, янги бино билан таъминланди.

 

Регистон кўчасида жойлашган 4 та кўп қаватли турар жойлар ҳудудиди бўйича бош режа ишлаб чиқилди. Айни вақтда мазкур кўп қаватли турар жойларнинг таъмирлаш ишлари якунланди. Шунингдек, 2 та болалар майдончалари, автотураргоҳ ва гул майдонлари ташкил этилиб, 600 метр лотоклар ўрнатилди.

 

Мазкур ободончилик ишларини амалга ошириш жараёнида, ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жойларнинг биринчи қаватида жойлашган жами 24 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги объектлар қуриб битказилди.

 

Юқорида қайд этилган барча саъй-ҳаракатлар - Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар ҳамда халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган эзгу мақсадлардан иборатдир.

 

 

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram