Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-07-31 22:52:16    837

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган мазкур идоранинг амалий кўмаги билан кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топмоқда. Энг муҳими, мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўлмоқда.

Фарғона шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари бугун 31 июнь куни Фарғона шаҳрида жойлашган 3-умумтаълим мактабида фуқароларни қабул қилди.

Сайёр қабулдаги мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар уй -жой масаласига тааллуқли бўлиб чиқди. Фуқароларга Президентимиз томонидан яратиб берилган субсидия асосида уй-жой олиш имкониятлари тушунтириб берилди. Уй-жойга мухтож фуқароларнинг аксарияти вақтинча Фарғона шаҳрида рўйхатда турувчи, аслида, бошқа туман ва шаҳарларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларни ташкил қилди. Уларга тўғри тушунчалар берилиб, имкон қадар шароитларидан келиб чиқиб ёрдам берилди. 

Бундан ташқари коммунал, йўл,  ер ажратиш, қурилиш, ҳамда бандлик масалаларига тааллуқли муаммолар ҳам қабул жараёнида ҳал қилинди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини сокин кабинетларда эмас, балки, ижтимоий жараёнлар кечаётган паллада жойига бориб, реал ҳолатни ўрганмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram