Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021-07-30 15:32:52 669
Фуқаро М. Умарованинг ижтимоий тармоқлардаги мурожаати бўйича Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими фуқаро яшаб турган жойга бориб ўрганди.
Ўрганиш жараёнида фуқарога тушунтирилдики, фуқаролар ўртасидаги мулкий муносабатларга ҳокимият аралашиш ваколатига эга эмаслиги, қолаверса, шахсий мулк дахлсизлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилгани эслатиб ўтилди. Шу сабабли ҳокимият бошқа бир шаҳсга тегишли уйни шунчаки олиб қўйиб, бирор бир шаҳсга бериш ҳуқуқига эга эмас. Лекин мурожаат қилувчи ўзаро бошқа бир фуқаро билан келишув асосида уйини алмаштирса, бу жараёнда ҳокимликнинг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими томонидан ортиқча оворагарчиликларсиз уйни ўз номларига қайта ҳужжатлаштириш ишларида ёрдам берилиши мумкинлиги суҳбат давомида фуқарога айтиб ўтилди.
Шу ўринда таъкидлаш керак, ҳозирги кунда ушбу фуқарога давлат томонидан ҳар ойда 376 минг сўм моддий ёрдам бериб келинмоқда. “Бобур” МФЙ раиси Абдуҳолиқ Акрамов айтишига кўра фуқарога ҳокимят ва маҳалла томонидан мунтазам ёрдам кўрсатиб келинмоқда.