Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА
2021-07-27 10:17:39 719
Шаҳар ҳокими ва сектор рахбарлари томонидан шаҳардаги 1-сектор биносида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан қабул ўтказилди. Қабулда жами 125 нафар рўйхатга олинган жисмоний ва юридик шахслардан 109 нафари иштирок этди, 16 нафар жисмоний ва юридик шахслар турли сабабларга кўра қабулда иштирок этмади.
Қабул давомида фуқаролар уй-жой, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, кредит, электр энергияси, газ таъминоти борасидаги муаммолар бўйича мурожаат қилишди.
Мурожаат қилган 62 нафар фуқаронинг масаласи қабул давомида ижобий ечимини топди, 24 нафар мурожаатчига қабул давомида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қонуний ечимга эга бўлмаган масалаларга эса шу жойнинг ўзида жавоб қайтарилиб, маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган муаммолар бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб чора-тадбирлар белгиланадиган бўлди.
Шунингдек, давлат хизматлари агентлигининг сайёр хизматлар учун мўлжалланган автобуси фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди. Давлатимиз томонидан инсонлар манфаатини ҳисобга олиб йўлга қўйилган давлат хизматларидан фойдаланишдаги янги амалиёт замонавий ёндашув, шаффоф тизим сифатида ҳар жиҳатдан ўзини оқламоқда. У тобора янги хизмат турлари билан бойиб, мамлакатимиз тараққиётига, ҳаётимиз фаровонлигига ошишига, халқимизнинг турмушдан рози бўлишига хизмат қилаётир.