Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2021-07-17 09:33:39 722
Фарғона шахар ҳокимлигининг назорат режасига асосан ҳудудларда ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган.
Шунга мувофиқ, 2021 йил 16 июль куни шаҳар ҳокими томонидан Фарғона шаҳар “Тинчлик” номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда жами 65 нафар рўйхатга олинган жисмоний ва юридик шахслардан 54 нафари иштирок этди, 11 нафар жисмоний ва юридик шахслар турли сабабларга кўра сайёр қабулда иштирок этмади.
11 нафар фуқаронинг мурожаатлари (моддий ёрдам ва даволаниш учун пул маблағлари ажратиш, тавсия ва ҳуқуқий тушунтириш бериш ҳамда
ҳ.к йўллар орқали) қабул давомида ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатлар бўйича белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг масалага дахлдор аппарат ходимлари, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.