Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА
2021-07-16 18:00:10 842
Фарғона шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига қолган эркин қолдиқ маблағлари 1282.0 млн. сўм миқдорида шаклланган.
Мазкур шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлашга, ҳукумат қарор ва баёнларида кўзда тутилган дастурлар ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига йўналтирилди.
шундан:
- Шаҳар ҳокимлиги биносини мукаммал таъмирлаш харажатлари учун 300.0 млн.сўм;
- Фарғона шаҳрининг марказий кўча ва хиёбонларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларидан юзага келган қарздорликни қоплаш учун 600.0 млн.сўм,
- шаҳар ҳокимлиги ва молия бўлими ходимларини иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида коррупсиявий мухитни шаклланишини олдини олиш мақсадида
188.0 млн.сўм;
- Кенгаш котибиятини моддий-техник базасини мустахкамлаш харажатлари учун 31.0 млн.сўм;
- МФЙларни коммунал тўловлардан бўлган кредитор қарздорлигини қоплаш учун 22.5 млн.сўм;
Худди шунингдек, 2021 йилнинг 6 ойи давомида шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишларига билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли фармойишининг 9-бандига асосан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга, шунингдек, давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга жами 2025.0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Шундан:
- "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам бериш учун
100.0 млн.сўм;
- шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 225.0 млн.сўм;
- Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 5-сонли ОП Оқариқ бўлинмасини жорий таъмирлаш учун 240.0 млн.сўм;
- "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларни яшаб турган уйларини таъмирлаш харажатлари ва моддий ёрдам учун
300.0 млн.сўм;
- шаҳарнинг марказий кўча, хиёбонлар ва пиёдалар йўлакларини мунтазам равишда тозалаб туриш, йиғилган чиқиндиларни узлуксиз олиш учун Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига автотранспорт воситаларини ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатлари учун
250.0 млн.сўм;
- “Шодиёна” маҳалласи ва аҳоли мурожаатларига кўра, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда хонадонларга ер ости орқали тортилаётган электр тармоқларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 220.0 млн.сўм;
- Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар ва нотурар жойлар бузилганлиги сабабли тўланиши белгиланган компенсация тўловларини тўлаш учун 690.0 млн.сўм;
Фарғона шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил I-чорак даромадлар режасини ортиқ бажарилган қисми ҳисобидан биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлашга, ҳукумат қарор ва баёнларида кўзда тутилган дастурлар ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига жами 5634.0 млн.сўм йўналтирилди.
шундан:
- “Аёллар дафтари” жамғармасига 500,0 млн.сўм;
- “Ёшлар дафтари” жамғармасига 500.0 млн.сўм;
- Аҳоли томонидан энг кўп маъқулланган тадбирларни молиялаштириш учун 605.0 млн.сўм;
- Фарғона шаҳрида “Маҳаллабай, хонадонбай, кўчабай” юриб ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли томонидан келиб тушаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида, шаҳардаги “Гулзор” МФЙ худудида велойўлак ва югуриш учун йўлаклар ташкил этиш ва таъмирлаш ҳамда шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 600.0 млн.сўм;
- Фарғона шаҳридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун юқори тезликдаги интернет тармоғи ва алоқа линиясидан фойдаланиш учун ойлик (3 ой учун) тўловларга ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида мебель жихозлари билан таъминлаш учун 176.5 млн.сўм;
- Фарғона шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни йўқлама (инвентаризация)дан ўтказиш ҳамда натижалари асосида ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича бажарилган ишлардан бўлган қарздорликни қисман қоплаш учун 93.5 млн.сўм;
- Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш, ходимларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида инспекциянинг моддий-техника баъзасини мустаҳкамлаш учун 100.0 млн.сўм;
- шаҳар ҳокимлиги, Кенгаш котибияти ҳамда шаҳар Молия бўлими ҳодимларига март, апрель, май ойлари учун бир ойлик лавозим маоши (қўшимчалар билан бирга) миқдорида қўшимча устама ҳақ тўлаш учун
501,7 млн.сўм;
- Фарғона шаҳрининг марказий кўчалари, ҳиёбонлар ва чорраҳаларига экилган манзарали дарахтлар ҳамда Фарғона шаҳрида “Янги йил” учун байрамини нишонлашда шаҳарнинг марказий кўчаларини рангли чироқлар билан безаш (дюралайт лампалар, қор парчалари, дождик ва хаказо) билан боғлиқ харажатлардан бўлган қарздорликларни қоплаш учун
820.0 млн.сўм;
- Фарғона шаҳар “Ал-Фарғоний” ва “Сайлгох” кўчалари кесишмасида қўча осма чироқлари ўрнатиш, А.Навоий, Фарғона шаҳрининг марказий кўча, хиёбонлар ва пиёдалар йўлакларини мунтазам равишда тозалаб туриш, йиғилган чиқиндиларни узликсиз олиш учун Ободонлаштириш бошқармасининг автотранспорт воситаларини ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларига, А.Навоий ва Қувасой кўчаларида амалга оширилган (ёнувчи безак гуллар, дюралайт чироқлар ва плафонлар ўрнатиш, таршерларни буёқлаш ишлари ва ҳаказо) ишлар ва хизматлар учун жами
374,0 млн.сўм;
- Шаҳар ҳокимлиги балансидаги хизмат уйларини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 250,0 млн.сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилган харажатлардан бўлган қарздорликларга, фавқулотда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган харажатлар учун 1079.3 млн.сўм;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш ва “Фуқаролар ташабусси жамғармаси” маблағларининг шакллантирилши ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида қисқача тўхталиб ўтсам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917 қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорнинг 6 бандида туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларидан камида 10 фоизининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарорга асосан 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланган.
Махаллий бюджетнинг қўшимча манбааларини 10 фоизи микдорини яъни, шаҳар ҳокимининг 29,03,2021 й 68-Ф-сонли фармойиши билан (эркин қолдиқ) 128,2 млн.сўм, 12,04,2021 йил 99-Ф-сонли фармойиши билан (даромадларни ортикча бажарилган қисми) 605,0 млн.сўм хамда Узбекистон Республикаси Президентининг 13,04,2021 й ПК-5072-сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетнинг 5 фоизи миқдори яъни 10394,0 млн.сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблаглар шахар хокимлигида “Фукаролар ташаббуси жамғармаси”махсус 4017..... шахсий ғазна хисоб варағи очилиб, маблаглар ушбу хисоб ракамига ўтказилган.
“Очиқ бюджет” порталининг янги талқини ишга тушуши муносабати билан, “Фуқаролар ташабуси” жамғармаси мабларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича таклифлар қабул қилиш, уларни саралаш ҳамда овозга қўйиш бўйича янги тартиб амалга киритилди.
Амалдаги янги тартибга асосан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни саралаб олиш ва уларни молиялаштириш 3 та босқичда амалга оширилади.
1 босқич, Таклифларни қабул қилиш;
2 босқич, Таклифларни кўриб чиқиш;
3 босқич, Овоз бериш;
4 босқич, Ғолибни ташлаш;
Бугунги кунда, мазкур тартибларга асосан 1 босқич бошланган ва жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар учун фуқаролар томонидан “Очиқ бюджет” портали орқали таклифлар бериш бошланган.
Ҳозирда, “Очиқ бюджет” порталида вилоят бўйича фуқаролардан ичимлик суви, йўл қурилиши, таълим ва тиббиёт муасссасаларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда боллалар ўйингоҳи қуриш каби муаммолар ечими юзасидан 17 тадан ошиқ таклифлар келиб тушди.
Мисол учун,
1. Фарғона шаҳар фуқароси Нурхон Тўйчиева томонидан Фарғона шаҳар Регистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ҳамда вело йўлаклар ташкил этиш бўйича 950,0 млн.сўмлик таклиф берилган.
Сўзим якунида “Очиқ бюджет” портали ҳамда у орқали фуқаролар ўзини қийнаётган умумий муамолар ечими юзасидан таклифлар бериш мумкинлиги бўйича ташвиқот ишлари олиб борилаётганлигини ҳамда депутатларимиздан ушбу жараёнда фаол қатнашишиларингизни сўраб қоламан.