Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-07-15 12:22:35    748

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда дарахтлар сувсизлик натижасида қуриётганлиги тўғрисида мақола эълон қилинган эди.

Шунга кўра, мақолада келтириб ўтилган важлар юзасидан Фарғона шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси масалани жойида атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади:

Фуқаронинг мурожаатида Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Кимёгарлар кўчаси 14-уйнинг ён қисмида жойлашган хиёбондаги дарахтлар сувсизлик натижасида қуриётганлиги тўғрисида гаплар маълум бир манода тўғири бўлиб чиқди. Шунга кўра ушбу ҳудудда қатор ижобий ишлар ташкилланди ва айни дамда хиёбондаги барча дарахтлар белгиланган тартибда суғорилмоқда ҳамда атроф ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Шуни такидлаб ўтиш жойизки, Фарғона шаҳрида ободонлаштириш ишларига катта эътибор берилмоқда. Жумладан, жорий йилда Фарғона  шаҳар ҳудудидаги ободонлаштириш майдонларига жами 105 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва бутасимон гуллар экилди. Дунёга машҳур япон софораси, эльдар сосна, каштан, акация, арча (мажевельник) манзарали дарахтлари ҳамда хинд сирени, атиргул ва штамповка атиргул навли бутасимон гуллар шулар жумласидандир.


Шунингдек, шаҳар ҳудудларида 174 дона гул констуркцияларни ўрнатиш, 700 мингдан зиёд мавсумий гуллари экиш ишлари амлага оширилди.

 Экилган дарахт кўчатларини мавсум давомида парваришлаш мақсадида масъуллар бирктириш Агрокимёхимоя АЖ билан 150 млн сўмлик шартнома тузилиди ҳамда хозирги кунга қадар 21700 тупдан зиёд манзарали дарахтларга Зараркуранндалар қарши дорилаш, ўғитлаш ва суғориш ишлари бажарилди.

 Фарғона шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш жараёнида махсус техникалар хисобига 45540 тонна қурилиш ва маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди, шаҳарнинг турли ҳудудларидаги кўп қаватли турар жой майдонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Қиргули мазесида (Низомий, Янги аср, Марғилон кўчалари) жойлашга кўп қаватли турар жойларда, 0,5 км ички йўллар асфальтлаштириш, 2 км ички ирригация тармолқари бетонлаштириш, 800 тупдан зиёд манзарали дарахтлар экиш, болалар майдончаларини ўрнатиш, тик кудуғ насос станция қурилиб суғориш тизими ишга туширилди.

 

 

 

 

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram