Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА – МИСЛИ КЎРИЛМАГАН РИВОЖЛАНИШЛАР ОҒУШИДА
2021-07-01 16:36:05 749
Тобора ривожланиб бораётган мамлакатимиз ҳар бир соҳада жадаллик ва тараққиётдан ортда қолмасликни тақозо этмоқда. Кундан кун замонавий қиёфа касб этаётган Фарғона шаҳрида ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари бироз бўлсада тин олгани йўқ.
Тараққиётга бирданига эришиш мушкул иш, албатта бунга вақт кераклиги ҳеч кимга сир эмас.
Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида Фарғона шаҳрида 2020 йилда инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 2 675 млн. сўм маблағлари ҳисобидан жорий йилда 6 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 5,6 км ҳамда 1 870 млн. сўм махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 6 та кўчада 3,7 км йўлларни жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилиб олинган.
Унга кўра, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1,5 млрд сўм эвазига А.Навоий кўчасининг 0,6 км қисми мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, дастурлардан ташқари Саноат кўчасида 1,2 км,
(1,3 млрд), шаҳарнинг ички кўчалари Саккокий кўчасида 0,6 км, шунингдек, Истироҳат кўчасида 0,8 км, А.Яссавий кўчасида 0,5 км, Бозор йўли кўчасида 0,3 км, Тўмарис 0,8 км, Ж.Мангуберди 1,2 км, Ўзбекистон 0,3 км, Мураббийлар кўчасида 0,3 км, З.М.Бобур кўчасида 0,2 км жами 6,2 км (176 млн. сўм) жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шаҳарнинг Маданият кўчасида 1 км қисмида жорий таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида тайёргарлик ишлар олиб борилмоқда.
2021 йилнинг бошида “Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК билан биргаликда Фарғона шаҳридаги барча ички-хўжалик автомобиль йўллари хатловдан ўтказилди.
Мазкур хатлов натижасига кўра, шаҳарда ички йўллар узунлиги 571 км ташкил этиб, шундан 339 км қисми таъмир талаблиги аниқланди.
Фарғона шаҳар ҳудудидаги таъмирталаб ички йўлларни созлаш мақсадида “Обод маҳалла”, инвестиция ва бошқа манзилли дастурлар ишлаб чиқилган.
Унга кўра, 63,8 млрд.сўм маблағлар эвазига шаҳарда жойлашган 53 та маҳалларда 103,2 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари бажарилди.
Айни кунларда С.Темур, А.Яссавий, Оқ йўл, А.Қодирий ва Янги аср кўчаларида ҳам таъмирлаш ишлари бошланган. Шунингдек, 2021 йил инвестиция дастури доирасида шаҳарнинг Мустақиллик шаҳарчаси ҳудуди ва Юксалиш кўчаси мукаммал таъмирланиши белгиланган.
Шунингдек, Фарғона шаҳридаги Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли кўчалар шаҳарни ривожлантириш дастурига мувофиқ 2021 йилнинг август ойларида 2.2 км ички йўлларни таъмирлаш кўзда тутилмоқда.