Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲРИДА  СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-06-23 22:09:08    924

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида сектор раҳбарлари иштирокида бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва “Фарғона вилоятида янги “ўсиш нуқта” ларини шакллантириш, ҳудудни маҳаллабай комплекс ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани аввал Шодиёна маҳалласида ўтган қисқа вақт ичидаги улкан ислоҳотлар, кўп квартирали уйларда яшовчи фуқароларга яратилган имкониятлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур доирасида Фарғона шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев Шодиёна маҳалла фуқаролари йиғинининг янги фойдаланишга топширилган биноси, мазкур ҳудуддаги 16 та кўп квартирали уйларни замонавий архитектура талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиқарилганлиги, шунингдек маҳалла аҳолисининг узоқ йиллар қийнаб келган электр, газ, ички йўллар, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлар ободончилиги бўйича беқиёс ўзгаришлар ҳақида журналист ва блогерларларга қизиқарли маълумотлар берди. 


Шунингдек ОАВ вакиллари Фарғона шахридаги замонавий янги курилган Meridian Diagnostic  шифохонасига  ташриф буюришди. Ушбу шифохонада беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга, кўз касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий илғор усуллари қўлланилиши барчада катта қизиғиш уйғотди.

 Шундан сўнг  Ёшлар иттифоки биносида матбуот анжумани бошланди.  Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан шаҳарда жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам савол ва таклифлар билдирилди. Мазкур саволларга сектор раҳбарлари томонидан жавоб берилиб билдирилган таклифлар инобатга олинди.

Меҳмонлар қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган матбуот анжумани доирасида олган таасуротлари ва муносабатларини билдириб ўтдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram