Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРНҒОНА ШАҲРИДАГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ҲАҚИДА
2021-06-17 09:54:59 808
Шаҳар ҳудудидаги ободонлаштириш майдонларига жами 105 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва бутасимон гуллар экилди. Жумладан, япон сафураси, эльдар сосна, каштан, акация, арча (мажевельник) манзарали дарахтлари ҳамда хинд сирени, атиргул ва штамповка атиргул навли бутасимон гуллар шулар жумласидандир.
Шунингдек, шаҳар ҳудудларида 174 дона гул констуркцияларни ўрнатиш, 700 мингдан зиёд мавсумий гуллари экиш ишлари амлага оширилди.
Экилган дарахт кўчатларини мавсум давомида парваришлаш мақсадида масъуллар бирктириш Агрокимёхимоя АЖ билан 150 млн сўмлик шартнома тузилиди ҳамда хозирги кунга қадар 21700 тупдан зиёд манзарали дарахтларга Зараркуранндалар қарши дорилаш, ўғитлаш ва суғориш ишлари бажарилди.
Фарғона шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш жараёнида махсус техникалар хисобига 45540 тонна қурилиш ва маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди, шаҳарнинг турли ҳудудларидаги кўп қаватли турар жой майдонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Қиргули мазесида (Низомий, Янги аср, Марғилон кўчалари) жойлашга кўп қаватли турар жойларда, 0,5 км ички йўллар асфальтлаштириш, 2 км ички ирригация тармолқари бетонлаштириш, 800 тупдан зиёд манзарали дарахтлар экиш, болалар майдончаларини ўрнатиш, тик кудуғ насос станция қурилиб суғориш тизими ишга туширилди.