Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021-06-01 10:41:45 997
“Фарғона тонги” газетасининг 2021 йил 12 майдаги 9-сонида Фарғона шаҳар Совурбулоқ МФЙ Совурбулоқ кўчасида истиқомат қилувчи аҳолининг асосий қисми ичимлик сувини қудуқдан истеъмол қилаётганлиги, (бетон) симёғочлар ўрнатилмаганлиги оқибатида интернет тармоғи тортишнинг имкони йўқлиги, ички кўчалардаги йўлларнинг аҳволи қониқарсиз ҳолатда эканлиги сабабли йўловчи ташиш транспорти ҳам бу кўчани четлаб ўтаётганлиги бўйича “Шаҳар ичидаги қишлоқмонанд кўча” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган.
Шунга кўра, мақолада келтириб ўтилган важлар юзасидан шаҳар ҳокимлигининг махсус ишчи гуруҳи масалани жойида атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади:
1. 2021 йилнинг биринчи чорагида “Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК билан биргаликда Фарғона шаҳридаги барча ички-хўжалик автомобиль йўлларини хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилди, шунингдек, шаҳардаги ички йўлларнинг 339.0 км қисми таъмирга муҳтожлиги аниқланган. Хатлов натижаларига асосан ҳамда мақолада номи қайд этиб ўтилган Фарғона шаҳар, Совурбулоқ МФЙ, Совурбулоқ кўчасининг 3.0 км қисмини таъмирлаш ишлари 2021-2022 йил давлат дастурига киритлди;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “2017-2021 йилларда ичимлик сув таъминотини ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2910-сонли қарорига асосан 2019-2020 йиллар мобайнида “Far qurilish invest” МЧЖ томонидан Совурбулоқ МФЙ ҳудудида 5.2 км Д-110 мм бўлган ичимлик сув қувурлари тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган. Бундан ташқари 2021 йилнинг июль ойида қўшимча равишда (ҳашар йўли билан) 1.2 км ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилди;
3. Фарғона шаҳар телекоммуникациялар боғланмаси томонидан Сурхтепа МФЙ ҳудудига 128 портли MSAN ўрнатилиб, ҳозирги кунда 15 (ўн беш)дан зиёд хонадонларга телекоммуникация хизматлари тақдим қилинмокда, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларидан 7, 18-сонли умумий ўрта таълим мактаблари шиша толали алоқа кабели орқали интернет тармоғи билан таъминланди.