Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ КЎНИКМА МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ҚИЛИНАЁТГАН ИШЛАР ДИҚҚАТГА САЗОВОРДИР
2021-05-11 14:23:43 884
Марказ томонидан ҳозирги кунда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларни рўйхатга олишларида, фуқаролик паспорт олишларида, ишга жойланишларида, тиббий кўрикдан ўтишларида, яшаш жойини тайини бўлмаган шахсларни вақтинчалик ётоқхона билан таъминланишларида ва моддий ёрдам олишларида ушбу шахсларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
2021 йилнинг 30 апрел кунига қадар жазони ижро этиш муассасаларидан 41 нафар шахслар озод этилган бўлиб, Фарғона шаҳар ҳокимлиги хузуридаги ижтимоий кўникма марказига мурожаат этиб тўлиқ хужжатлар асосида рўйхатга олинган.
Мурожаат этган ҳар бир фуқаро билан марказда алоҳида сухбатлар ўтказмоқда. Фуқароларга тиббий кўрикдан ўтишлари, ишга жойланишлари учун тегишли муассасаларга йўлланмалар берилмоқда.
Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 35 нафар фуқароларни квоталанган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди.
Ушбу озод этилган 41 нафар шахсларга Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 июлдаги 318-Ф сонли Фармойишига асосан паспорт олишлари, озиқ-овқат махсулотлари, кийим-кечак сотиб олишлари, транспорт харажатлари ва зарур бўлган буюмларни олишлари учун махсус комиссия қарорига асосан 51.940.500 сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари билан тўлиқ таъминланди.
Жазо муддатини ўтаб озод этилган фуқароларнинг барчаси фуқаролик паспорти билан таъминланди. Ушбу фуқароларни хозирги кунда ижтимоий кўникмасини таъминланиши борасида марказ ходимлари томонидан фуқароларни яшаш жойларига бориб келгусида қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида мунтазам равишда мониторинг ўтказилиб борилмоқда ва фуқароларга жойлардаги МФЙлар томонидан жамоатчи мураббийлар тайинланиб борилмоқда.