Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ БОРАСИДА САМАРАЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2021-05-11 13:31:44 788
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича жорий йилда иккинчи бор ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар сиёсатига оид вазифалар ижроси таҳлилидан келиб чиққан ҳолда аниқ чора-тадбирларни белгилаб олинди.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш асосий мақсадимиздир.
Ана шу масъулиятни англаган ҳолда Президентимиз ишончини оқлаш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, уларни ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳридаги А. Жомий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шаҳар ҳокими Убайдуллаев Мирзоҳид Муродилович ташаббуси билан янги тикувчилик цех иишга туширилди. Натижада А. Жомий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган 25 га яқин хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Цехда яратилган шарт-шароитлар барчага манзур бўлмоқда. Бепул иссиқ овқат, дам олиш хонаси меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари А. Жомий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кичик савдо расталаридан иборат бозор ташкил этилди. Уларда фаолият юритиш учун дафтарларда турувчи фуқаролар қамраб олинди. Натижада ушбу ҳудудида истиқомат қилаётган 10 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Шу тариқа сотувчилар ва харидорлар учун қулайликларга эга бўлган замонавий. обод. кичик савдо расталаридан иборат бозор барпо этилди. Аҳамиятли томони шундаки, яратилган ишчи ўрни орқали вақтинча ишсиз, меҳнат бозорида талаб қилинаётган касбга эга бўлмаган аҳоли ўзини ўзи банд қилди.