Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ФАРҒОНА ШАҲРИДА КАТТА ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2021-05-10 16:31:56 823
Ўзбекистон Республикаси Президентимининг 2021 йил 11 мартдаги Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонига асосан аҳолини уй-жой билан таъминлашни янги тартиби жорий этилганлиги фуқароларга катта имкониятлар яратиб берди.
Президентимининг фармонга мувофиқ жорий йилда Фарғона шаҳрида 6 та 9 қаватли жами 334 та хонадонли уй-жойлар қурилиши белгиланган.
Шу билан бирга, хусусий сектор томонидан 5, 6, 7, 9, 12 ва 16 қаватли жами 34 та 1168 та хонадонли уй-жойлар 2021 йил давомида қуриб битказилиб фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар қурилишига яхлит массив шаклидаги ер участкалари танланмоқда. Мисол учун, Мустақиллик шаҳарчаси массивда 6,0 гектар ер майдонининг Бош режаси Туркиялик лойиҳачилар томонидан ишлаб чиқилди. Бунда, жами 16 та шундан, 1 та 25 қаватли, 3 та 18 қаватли, 8 та 16 қаватли, 2 та 14 қаватли, 2 та 12 қаватли турар жой бинолари ва 1 та Мактабгача таълим муассасаси ва 6 қаватли Маҳалла биноси ҳамда 1 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бино иншоотлари қурилиши режалаштирилиб, шундан 2 та 16 қаватли уйлар фойдаланишга топширилди.