Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ТАСАРРУФИДАГИ 19-ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБГА АЙЛАНТИРИЛДИ
2021-05-07 16:20:58 862
Ахборот технологияларининг ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, меҳнат бозорининг малакали IT-мутахассисларга бўлган талабини қониқтириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 19-ўрта таълим мактабини Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди. Ушбу мактабни жорий таъмирлаш учун 220 млн. cўм маблағ сарфланди. Яъни фасад қисми, йўлаклар ва синф хоналари ҳамда ҳожатхона таъмирланди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ, “АЛОҚАЛОЙИҲА” ДУК ҳомий ташкилотлар томонидан Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 19-сонли мактабга 1 та компьютер хонаси учун жами 16 та компьютер, 32 та стол-стул, 2 та ўқитувчи столи ва стули, 1 та стабилизатор, 2 та электрон доска, 1 та принтер, 1 та кондиционер, 4 та шкафлар билан таъмирланди.
Бюджетдан ажратилган, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан яъни “АЛОҚАЛОЙИҲА” ДУК томонидан 8 комплект ўқувчилар учун стол-стуллар жамланмаси, интернет учун 1 дона Wi-Fi роутер, 1 дона кондиционер, 1 комплект интеллектуал доска, 1 дона камера, 1 рулон UTP кабел, 1 дона UPS, 8 дона тармоқ филтри, 1 дона Switch TP-Link, 25 дона реклама маҳсулотлари, ўқувчилар учун 15 комплект, ўқитувчи учун 1 комплект компьютер жиҳозлари олиб келинди, ҳамда “Interactive kiosk” учун 40 млн.сўм ажратилиб, ҳозирги кунда 2 та “Interactive kiosk” мактаб Фоесига ўрнатилди.