Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
2021-05-07 10:14:53 702
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий идоралараро комиссиялари Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари этиб қайта тузилди.
Сўнгги уч йилда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган 10 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, “Йўл хариталари” ҳамда чора-тадбирлар режалари тасдиқланди. Қолаверса, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни билан ҳар бир давлат органининг вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Фарғона шаҳридаги "TERRANOVA" меҳмонхонасининг конференс залида Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича” доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири ҳамда шаҳар Судлари раисларининг 2021 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлари юзасидан ахборотлари муҳокама қилинди.