Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИЯТИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЧИҚҚАН “ФАРҒОНАДА ЎЗ НАФСИНИ ЎЙЛАГАН ТАДБИРКОР ҚАБРЛАРНИ НЕГА БУЗМОҚДА” НОМИ МАҚОЛАГА МУНОСАБАТИ
2021-05-05 22:34:39 788
Видеоматериалда Фарғона шаҳар “Сурхтепа” МФЙ ҳудудидаги Сурхтепа кўчасида жойлашган қабристонни фуқаро М.Мирзаев томонидан ўзбошимчалик билан бузиб, мавжуд қабрларга зарар етказганлиги айтилган.
Мазкур масала мутахассислари томонидан мавжуд архив хужжатларга асосан ўрганилди.
Фарғона шаҳар “Сурхтепа” МФЙ ҳудудидаги Сурхтепа кўчасида жойлашган Сурхтепа қабристони бино иншоотларига 2013 йил Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси номига №4132-сонли кадастр хужжатлари расмийлаштирилиб, чегаралари белгиланган. Ушбу кадастр хужжатига асосан қабристоннинг умумий ер майдони 24335.0 кв.метрдан иборат.
Қабристоннинг шарқ томонидаги Марғилон ва Ғарбий Фарғона канали туташган жойининг муҳофаза ҳудудидан ташқари ер майдони Фарғона шаҳар ҳокимининг 2015 йил 09 сентябр кунги 939-сонли қарорига асосан фуқаро Мирзаев Мухаммадамин Марипжоновичга кексаларга ҳордиқ чиқариш учун дам олиш масеани қуриш учун 2000,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилган, ажратилган ер майдонига фуқаро М.Мирзаев томонидан бажарилган қурилиш ишларига Фарғона шаҳар ҳокимининг 2017 йил 09 январ кунги 20-сонли қарорига асосан эгалик ҳуқуқи тикланиб, 5241-сонли кадастр хужжатлари расмийлаштирилган.
Ушбу ер майдони жойига чиқиб кўрилганда қабристон билан кексаларга ҳордиқ чиқариш учун дам олиш масеани чегарасида ариқ мавжудлиги, қабристон ҳудуди тепаликда жойлашганлиги сабабли, қабристон чегараси тўсиқ девор билан ўралмаганлиги, чегарадаги ариқ қирғоғига фуқаро М.Мирзаев томонидан терак дарахтлари экилганлиги ва чегарадан ташқарига мукаммал қурилиш ишлари бажарилмаганлиги маълум бўлди.