Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲРИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА ХУСУСИЙ СЕКТОР ЯНАДА РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2021-05-03 17:06:41    714

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 1 апрель кунидаги, ПҚ-2863-сонли Қарорида Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишни кучайтириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига юқори технологияли сифатли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш таъкидланган эдилар.

Ҳозирги кунда шаҳар ҳудудида 128 та нодавлат (хусусий) тиббий муассасалар фоалият кўрсатмоқда. Ушбу муассасаларда жами 654та иш ўрин жойлари яратилган. Амбулатор-поликлиника ёрдамини кўрсатувчи муассасаларнинг сони 94 та бўлиб мазкур масканларда 196 нафар врачлар, 193 нафар ўрта тиббиёт ходимлари жами 453 нафар ходимлар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқдалар. Шаҳарда хусусий 34 та стационар муассасалари беморларга юқори малакали иҳтисослашган тиббий хизматларни йўлга қўйган бўлиб, мазкур шифохоналарда беморлар учун жами 810 та ўрин жойлар мавжуд. Шифохоналарда 206 нафар шифокорлар ва 226 нафар ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқдалар. 

Бундан ташқари жорий 2021 йил давомида шаҳар аҳолисига юқори малакали, замонавий ва юқори технологияларга эга бўлган тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида “Онкология ташҳис ва даволаш тиббиёт маркази” ни қурилиши режалаштирилган. Ушбу марказда қўшимча тарзда  эндокринология, кардиология, нейрохирургия ва кардиохирургия йўналиши бўйича ҳам юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.


Келажакда марказ қошида трансплантология йўналиши ҳам ривожлантирилади. Қайд этилган ишлар учун жами: 24 млн АҚШ доллари инвестиция қилиниши кутилмоқда. Бундан 4 млн $ қурилиш, 12 млн $ кредит, 8 млн $ инвестиция ва шахсий маблағлар. Марказда 150 ишчи ўрин яратилиши кутилмоқда. Йилига 450-550 гача мурракаб операциялар амалга оширилиши имкониятига эга бўлади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram