Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

❗️Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ишга тушди

 2020-04-16 20:02:45    85

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз "Саховат" ёрдам марказини ташкил этди.

COVID-19 пандемияси сабабли, Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.

16 апрелдан бошлаб "Саховат" ёрдам маркази саховат.рф  (http://xn--80aaf1cnkr.xn--p1ai/)портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.

Бундан сўнг, марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож ўзбекистонлик фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштиришмокда.

Биринчи навбатда, ёрдам аёлларга, карияларга, ногиронлар ва ёш болаларга кўрсатилади.

Бундан ташқари, марказ +79167977772 "ишонч телефони" орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) (http://xn--80aaf1cnkr.xn--p1ai/donate) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки "Саховат" ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.

 

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

#каратинбезпаники