Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2019 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Farg‘ona shahar hokimligining bildirishi

 2019-12-02 23:45:35    51

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлардаги айрим каналларда “Фарғона шаҳри, “Баркамол” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари газ муаммоси сабаб 1 декабрь куни шаҳар ҳокимлигига норозилик билдириб борган” ҳамда “Фарғонада газ йўқлигидан автобуслар камайиб кетди. Бекатлар ва вокзалда одамлар соатлаб автобус кутмоқда”, деган хабар эълон қилинди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги ушбу икки ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

1-2 декабрь куни ёки ундан олдин ҳам Фарғона шаҳар ҳокимлигига нафақат “Баркамол” маҳалласи, балки бошқа ҳудудлардан ҳам табиий газ масаласи бўйича бирор фуқаро келмаган ёки мурожаат келиб тушмаган.

Хабарда келтирилган факт ва рақамлар мутлақо асоссиз ва уйдирмадан иборат эканлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, Фарғона шаҳрида “Тошлоқ авто сервис”, “Фергана фаворит автотранс” ва “Фергана автохизмат” масъулияти чекланган жамиятларига тегишли 100 га яқин автобуслар томонидан аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Мазкур жамиятлар томонидан фуқароларга замонавий ва ҳар томонлама қулай хизмат кўрсатиш мақсадида белгиланган регламентга тўлиқ риоя қилиш юзасидан назорат тартиби жорий қилинган.

Бугунги кунда совуқ ҳаво оқими туфайли табиий газ босими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриляпти. Одамлар кайфияти, уларнинг давлат ва ҳокимиятга нисбатан муносабатига салбий таъсир кўрсатувчи бундай ёлғон ва бўҳтон хабар ёки мақолаларга фуқароларимизнинг ишонмасликларини сўраймиз.

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати